1

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди

ЖАМИЯТ 17.05.2024, 22:24
Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди. Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди.

Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти  янада кенгайди.

 Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда.

 Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни  кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш   режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1