1

Россияда одамларни ёнғиндан қутқарган Ўзбекистон фуқаросига янги иш таклиф қилинди

ДУНЁ 17.05.2024, 09:48
Россияда одамларни ёнғиндан  қутқарган Ўзбекистон фуқаросига  янги иш таклиф қилинди

Аввал хабар қилинганидек, жорий йил 26 апрель куни Санкт-Петербургда кўча тозаловчи бўлиб ишловчи 48 ёшли Олимжон Иброҳимов ёнғин содир бўлган бинонинг учинчи қаватида қолиб кетган аёлларнинг қутқариб олинишига ёрдам берган эди. У дренаж трубасига чиқиб, учинчи қаватга чаққонлик билан кўтарилди ва аёлларга деразадан тушиб, карнизга туриб олишга кўмаклашди. Ёрдамга келган ўт ўчирувчилар эса аёлларни зинапоя орқали пастга туширди. Ҳодисани ўткинчилар видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирганидан сўнг, Иброҳимов машҳур бўлиб кетган эди

Шундан сўнг, Подолская кўчасида одамларни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонлик Олимжон Иброҳимов учун шаҳарликлар 36 минг рубл йиғишди.

Айни пайтда хабар қилинишича, Санкт-Петербургда одамларни ёнғиндан қутқарган Олимжон акага янги иш таклиф қилинди

Ўзбекистон фуқароси Олимжон Иброҳимовни Кингисепп машинасозлик заводига ишга таклиф қилишган. 

Унинг 5-даражали пайвандчи мутахассислиги бор экан. Шунинг учун Олимжон акага ўз касби бўйича иш ҳамда юқори маош таклиф қилинди, дейилади хабарда


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1