1

Келажак: Назорат қилинадиган интернет, имконияти кенгайган мия ва “нашр қилинадиган” уйлар

HI-TECH 14.03.2016, 11:42
Келажак: Назорат қилинадиган интернет, имконияти кенгайган мия ва “нашр қилинадиган” уйлар

Яқинда Сан-Хосе шаҳрида тадбиркор ва футуорологлар (келажакшунослар) иштирокида анъанавий  Institute for the Future — футурологик анжумани бўиб ўтди. Анжуман якунларига кўра, яқин ўн йил ичида юзага келиши кутилаётган технологик янгиликлар аниқланди.

1.Яқин ўн йил ичида интернетнинг янги авлоди вужудгша келади. Сир эмаски, интернет даслаб давлат ва тижорат манфаатларидан холи бўлган ягона эркин ҳудуд сифатида юзага келганди. Аммо, бугунги кунда интернетҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олган ягона марказлашган тизимга айланди. Бу тизимдан нафақат эзгу, барлки турли қора нияти кучлар ҳам унумли фойдаланоқда. Бироқ яқин йилларда интернетнинг концепциялари бир мунча ўзгаради.Унинг хавфсизлигини ошириш юзаисдан кенг қамровли ишлар қилинадли. 

2. Ишлаб чиқарувчилар учун википедия тармоғи вужудга келади. Мазкур онлайн энциклопоедия маълум вақт ахборотга бўлган монополия тушунчасини йўққа чиқарди.  Эндиликда бугунги кунда мавжуд  барча маҳсулотлар ҳақида ягона марказлашган ахборот тизими вужудга келади. Шу тариқа монополия гигантлари “эгарлан” тушишларига тўғри келади. Энди истеъмолчи интернет тармоғи орқали исталган корхонанинг маҳсулоти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, унга буюртма бериши мумкин.

3. 3D-нашр қурилиш тизимида инқилоб ясайди. У қурилиш ва ишлаб чиқаришдавги эски қолипларни бутунлай енгиб чиқади.  “Босиб чиқарилган уйлар” мавжуд иншотлардан кесикн фарқ қилади ва у фантастик фильмлардаги “келажак уйлари” ҳақида орзуларни рўёбга чиқаради. 

4. Пенитенциар тизим ҳақидаги тушунчалар ҳам ўзгариб кетади. Меҳнат билан даволаш асосий йўналиш кўринишини олади. Ҳатто маҳбуслар ҳам ўз ишини юритиши, изланишлар олиб бориши мумкин бўлади. 

5. Моддий бойликлар ва табиий ресурслардан фойдаланиш тизими ҳам қайта кўриб чиқлади, улардан ҳамкорликдаги фойдаланиш ғояси ҳаётга татбиқ этилади. Дейлик, кимдадидр моддий ресурс (машина , уй ва в.б.) бўлса, бошқа ундан вақтинча фойдаланиш  учун маълум миқдорда тўлов тўлашга рози бўлса, ҳар икки киши ўзаро келишган ҳолда бу ресурсдан умумийликда фойдалана оладилар. AirBnB орқали арендага олинган турар-жойлар, Mobility ёки  ZipCar дастури орқали ижарага олинган автомашиналар ана шу тенденциянинг илк кўринишлари саналади. Чунки, текширувларга кўра одамлар ҳам бизнеч субъектлари ҳам ўзларидаги моддий ресурслардан ўртача ўн фоиз ҳолда тўлиқ фойдаланнишар экан.

6. Жамоатчилик ва хайрия  муносабатлари олдиндан тўлов тизими эвазига ривожланади. Масалан айрим қаҳвахоналарда сиз ўзингиздан кейин келиши мумкин бўлган нотаниш мижоз учун тўлайсиз. Сизни эса, бу қаҳвахонага сиздан аввал келган мижоз тўлаб кетган пул эвазига меҳмон қилишади. Албатта, бу усул хайрия мақсадлари учун анча қизиқ ва мақбул. 

7. Масофадан туриб ишлаш одатий кўриниш касб этади. Фрилансер (эркин журналистлар) сони тобора ошиб боради. Футурологлар фикрича, масофадан туриб иш битириш афзалликларини инсоният тўла-тўкис англаб етади. Одамлар ўртасидаги масофанинг аҳамияти қолмайди. 

8. Ер микрофолорасининг глобал харитаси тузилади. Шу тариқа бизнинг экотизим ҳақидаги қарашларимиз ҳам ўзгаради. Агар Earth Microbiome Project номли лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса,  сайёрамиз аҳолисининг турли ҳаёт даражаси ҳақидаги тасаввурлари ўзгаради. Бактерияларни ўрганиш даражаси янада ривожланади. 

9. Big Data технологиялари ёрдамида барча ижтимоий жараёнларни прогнозлаштириш имкони юзага келади. Жумладан турли иқтичодий инқирозларни олдиндан аниқлаш ва уларга чап бериш имкони туғилади. 

10. Нейрохариталарнинг ишлаб чиқилиши мия имкониятларини кенгайтиради. Инсон миясининг янги-яги хусусиятлари ўрганилади. Бу эса, янада янги кашфиётлар, ўзгаришларга йўл очади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1