АсосийDunyo

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари “қиёмат самолёти”ни яратиш бўйича шартнома имзолади

'АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари “қиёмат самолёти”ни яратиш бўйича шартнома имзолади'ning rasmi

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ядро урушидан омон қола оладиган янги “қиёмат самолёти”ни яратиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Гап одатда АҚШ Мудофаа вазири томонидан парвозлар учун фойдаланиладиган E-4B самолётининг янгиланган ва замонавий шакли ҳақида бормоқда. Самолёт ядро портлашлари ва электромагнит таъсирларга қарши туришга қодир бўлади. Ушбу самолёт фавқулодда вазиятлар юзага келганда АҚШ раҳбарлари учун мобил қўмондонлик пункти вазифасини бажаради.

Самолёт 2036 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар