1

Аpple ва Аndroid телефонларини йўқотганда асқотувчи маслаҳатлар

HI-TECH 16.03.2016, 13:18
Аpple ва Аndroid телефонларини йўқотганда асқотувчи маслаҳатлар

Янги авлод вакиллари борган сари интернетга, асосан, мобил қурилмалар орқали киришга одатланмоқда. Компьютерлар орқали бажариладиган барча ишларни, масалан, савдо қилиш, банк хизматларидан фойдаланиш, ижтимой тармоқларга кириш каби фаолиятларнинг барчасини ҳозир махсус дастур-иловалар ёрдамида телефон ёки планшет орқали амалга ошириш мумкин. Шундай экан, уларни ҳам ҳимоялашга эҳтиёж борган сари ошиб бормоқда. Қуйида мобил қурилмаларни қандай ҳимоя қилиш бўйича айрим маслаҳатларни берамиз.

МУРАККАБРОҚ ПАРОЛ ТАНЛАНГ!

Телефон ёки планшетингиз экранини доим парол билан қулфлашга одатланинг. Паролингиз мураккаб бўлишига диққат қаратинг. Маълумотларга қараганда, мобил телефонларни қулфлаш коди Z-1235789 шаклида ёки U-1478963 эканлиги аниқланган. Шундай экан, сиз ўзингиз учун мураккаброқ парол танлашни тавсия этамиз. Сиз шундай қилингки, телефонингиз ёки планшетингизни ишлатмаётган пайтингиз, қурилма экрани автоматик қулфланадиган бўлсин. Телефонингизни бегоналарга турли мақсадлар учун берманг.

ICLOUD ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ!

Ундаги маълумотларни компьютерга ёки онлайн ахборот сақлаш сайтларига кўчириб боринг. Масалан, Apple мобил қурилмаларида iCloud хизмати орқали маълумотларингизни онлайн серверларга кўчириб ўтказиш ва уларни махсус кодлар ёрдамида шифрлаб қўйиш (encryption) мумкин. Andoid тизимдаги телефон эгалари эса Google Drive ёки бошқа ахборот сақловчи хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

ШУБҲАЛИ ДАСТУРЛАРНИ КЎЧИРМАНГ!

Нозик ва шахсий маълумотлар мавжуд смс-хатлари ёки электрон мактубларни телефонингизда сақламанг. Уларни ўчириб ташланг. Бундай хат юборганларни блоклаб қўйишингиз ҳам мумкин. Шубҳали бўлган дастур-иловаларни кўчириб олманг. Шубҳали сайтларга кирманг.

ЎЗ РАҚАМИНГИЗ БИЛАН РЎЙХАТДАН ЎТИНГ!

Telegram, Whatsapp Viber каби дастурлардан ёки Facebook, Odnoklassniki ёки Instagram каби каби ижтимоий тармоқлардан рўйхатдан ўтишда фақат ўз телефон рақамингиздан фойдаланинг. Чунки бошқа бировнинг рақамидан фойдалансангиз, улар шу рақам орқали сизнинг паролингизни қўлга киритиши ёки сиз бехабар бу дастур ва тармоқлардаги сизнинг профилингизга кириб, фаолиятингизни кузатиши мумкин.

Кўпчиликни қизиқтирган савол:

ТЕЛЕФОН ЙЎҚОЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Агар телефон ёки бошқа мобил қурилмангиз йўқолиб қолса, аввало, қурилмангиз мана шундай ҳолатларда кўриш лозим бўлган чораларга тайёр туриши керак. Яъни, олдиндан уни йўқолиб қолганда амалга ошириш лозим бўлган ишларга тайёрлаб қўйишингиз керак. Apple ва Android телефонлари учун бу борада алоҳида маслаҳатлар:

Apple:

“Телефонимни топ” Find my iPhone (http://itunes.apple.com/us/app/find-my-iphone/id376101648?mt=8) хизматини ишга туширинг. Бу хизмат орқали йўқолган телефоннинг қаердалигини интернет орқали топишингиз мумкин. Шунингдек, экранини автоматик қулфлаб, топиб олган одам сизга боғланиши учун экранда сизнинг телефон рақамингиз ёки э-маил манзилингиз кўринадиган қилиш мумкин. Бундан ташқари, интернет орқали телефонингиз ичидаги барча маълумотларни бутунлай ўчириб ташлашингиз ҳам мумкин. iCloud хизмати орқали барча маълумотларингизни сақлаб боринг. Телефонингиз йўқолган ва қайта топилмаган тақдирда, унинг ичидаги барча маълумотларни iCloud орқали бошқа телефонингизга кўчириб олишингиз мумкин.

Android:

“Google”нинг “Android Device Manager” (www.google.com/android/devicemanager ) хизмати ёки бошқа йўқолган телефонни топишга хизмат қилувчи дастурлар ёрдамида йўқолган телефонингизни топишингиз, уни қулфлаб қўйишингиз ёки ундаги маълумотларни ўчириб ташлашингиз мумкин. Android қурилмангиздаги маълумотларни ҳам вақти-вақти билан бошқа жойга сақлаб туришни унутманг. Уни компутерингизга ёки ёрдамчи дастур-иловалар ёрдамида онлайн ахборот сақлаш сайтларига кўчириб ўтказиб қўйишингиз мумкин. Androidнинг ички созламалар (Settings) панели орқали ҳам “Google”да очилган профилингиз билан боғлиқ барча маълумотларни сақлаб қўйишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1