1

Биолог-олимнинг илмий лабораторияларни жиҳозлаш масаласига муносабатини эфир вақтида қирқиб олиб қўйилдими?

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 00:05
Биолог-олимнинг илмий лабораторияларни жиҳозлаш масаласига муносабатини эфир вақтида қирқиб олиб қўйилдими?

«Маҳалла» телеканалининг жорий йилнинг 23 март куни намойиш этилган «Минбар» ток-шоусида «Бугунги ўзбек олимлари кимлар? Улар нималар билан шуғулланяпти? Кўзга кўринган ишлар қилаётган олимлар, уларнинг ишини амалга ошириш учун нималар ва қандай ёрдам керак?» каби саволларга атрофлича жавоблар берилди. Кўрсатувда олимлар томонидан Ўзбекистонда илм-фанга қаратилаётган эътибор ҳақида илиқ фикрлар ҳам, танқидий фикрлар ҳам билдирилган

Ижтимоий тармоқларда биолог-олим Бахтиёр Расуловнинг илмий лабораторияларни жиҳозлаш масаласига муносабатини қирқиб олиб қўйилиши, бошқа олимларнинг фикрларининг келтирилмаслиги нохолисликка сабаб бўлмоқда.

Бахтиёр Расулов 2018 йили Хитойдан қайтиб келганидан сўнг унга ва биолог олим бўлган турмуш ўртоғига ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтига ишга қабул қилинган. У маош билан таъминланган ва микробиология лабораториясида ишлаши учун шароитлар яратилган, ўша пайтда институтда мавжуд тегишли лаборатория ускуналари ажратилган. У раҳбарлигидаги илмий жамоа шўрланган тупроқларда қўллаш учун BioAntiSalt препарати яратилган. Бу препаратни ФАнинг Навоий вилояти бўлимида синовдан ўтказиш бўйича келишилган, бироқ олим ва унинг жамоаси ишланмани охиригача етказмаган, синов ишлари амалга оширилмаган. 2021 йилнинг ёз ойларида Б. Расуловнинг ижтимоий тармоқлардаги танқидий чиқишларидан кейин, Инновацион ривожланиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ у кўтарган муаммоларни ўрганган ва уларни бартараф этиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиққан ва у амалга оширилган. Йўл харитасига кўра, институт биноси таъмирдан чиқарилди, лаборатория ускуналари рўйхати шакллантирилди.

Ҳозирда Бахтиёр Расулов фаолият юритаётган ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар кимёси институти томонидан тақдим этилган лаборатория ускуналари рўйхати Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашида тасдиқланган. Ҳозирги кунда техник топшириқ ва нарх кўрсаткичларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказига экспертизадан ўтказиш учун киритилган.

Лаборатория ускуналари харид қилингунига қадар Бахтиёр Расуловга ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг энг замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозланган микробиология лабораториясида ишлаш таклифи берилди. Лекин олим бу таклифларни қабул қилмади.

Ўз навбатида, ижрочи ташкилот ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти томонидан Бахтиёр Расулов раҳбарлигида амалга оширилаётган «Ўсимликларда туз стрессини камайтирувчи ва ҳосилдорликни оширувчи бактерия экзополисахаридлари ва биомассаси асосидаги биологик гель олиш технологиясини яратиш» лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ҳайъатида молиялаштириши тасдиқланган. Лойиҳа 3 йиллик бўлиб умумий молиялаштириш ҳажми 1500,0 млн. сўм бўлиб, ҳар йилига 500,0 млн. сўмдан. Лойиҳа 2021 йил июнь ойида бошланган бўлиб, лойиҳа раҳбарининг тақсимлаб берган харажатлар сметасига мувофиқ ижрочи ташкилотнинг буюртмаси асосида 2021 йилнинг 7 ойига 277,1 млн. сўм маблағ тенг тақсимланган ҳолда молиялаштирилган (ойига 39,6 млн. сўмдан). Лойиҳага 2022 йил учун ойига 39,6 млн. сўмдан жами 475,0 млн. сўм маблағ ажратилган (лойиҳачи ташкилот буюртмасига кўра).

Ваҳоланки, агар зарурат бўлиб, маблағларнинг катта қисми дастлабки йилларда берилиши талаб қилинса, харажатлар сметасига бундай ўзгартиришлар киритишга ҳеч тўсқинлик йўқ, фақат институт илмий кенгаши ва раҳбарияти бу ўзгаришларни режалаштириб, вазирликка расмий киритиши зарур бўлади.

Маълумот учун, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун 194 турдаги лаборатория асбоб-ускуналарини харид қилиниши бўйича 2018-2021 йилларда 140,8 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган. Харид қилинган илмий лаборатория асбоб-ускуналарида ишлаш методикасини ўзлаштириш мақсадида 20 нафар илмий ходимлар етакчи хорижий илмий ташкилотларга стажировкага юборилди. Бундан ташқари ҳозирги кунда, умумий қиймати 1.9 млн. АҚШ долл. бўлган 46 турдаги лаборатория асбоб ускуналари бўйича танлов савдолари якунларига кўра шартномалар тузиш жараёни амалга оширилмоқда шунингдек, тузилган шартномалар комплекс экспертизадан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, умумий қиймати 2.4 млн. АҚШ долл. бўлган 60 турдан ортиқ лаборатория асбоб-ускуналари бўйича танлов савдолари амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1