1

Германияда робот-асаларилар яратилди

ДУНЁ 04.05.2024, 20:05
Германияда робот-асаларилар яратилди

Немис ишлаб чиқарувчилари енгил вазнли асалари-роботларни яратишди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Робот-асаларилар ҳажми жиҳатидан ҳақиқий ҳашаротларга қараганда анча катта. Уларнинг узунлиги 22 сантиметр, қанотлари эса 24 сантиметрга этади. Бироқ роботларнинг вазни атиги 34 грамм. Ушбу енгилликка эришиш учун муҳандислар генератив дизайн усулидан фойдаланганлар.

Робот-асаларилар олдинга учиши, эгилиши, қанотларининг бурчагини ўзгартириши, шунингдек, ҳавода бурилишлар ва мураккаб маневрларни бажариши мумкин. Шунингдек, улар осмонда ўз ўрнини аниқлашга ва биргаликда хавфсиз парвоз қилиш учун траекторияларни бир-бири билан синхронлаштиришга қодир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1