1

“НАҲОТ БУЛИМИЯГА ЧАЛИНДИМ?..”

САЛОМАТЛИК 06.12.2017, 15:30
“НАҲОТ БУЛИМИЯГА ЧАЛИНДИМ?..”

— Муаммолар сабаб асабий бўлиб қолганман. Аччиғим келганида ўзимни назорат қилолмайман, кўп овқат еб юбораман. Кейин қилган ишимдан пушаймон бўлиб, ҳазмни тезлаштирувчи препаратлар ичаман. Яқинда ҳамкасбларимдан бири сўнгги пайтларда ўзгариб қолганимни айтиб, кўп тановул қилаётганим, аммо шунга яраша тўлишмаётганимни айтиб, ичимга ғулғула солиб қўйди “булимияга чалинмадингизми”, дея. Наҳот хасталанган бўлсам?!

Н.Азизова, Самарқанд вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор:

— Асабийлик асоратида келиб чиқувчи булимия хасталикнинг энг кенг тарқалган туридир. Бунда бемор иштаҳани назорат қилишга қийналади, очлик ҳисси мунтазам таъқиб қилаётгандек туюлади. Ҳаддан ташқари кўп тановул қилинганидан сўнг бемор ҳазм тезлаштирувчи, ҳуқна орқали ич келтириш ёки сунъий қайт қилиш усулларига мурожаат қилиб, ичакларни тозалага киришади. Ҳозирда булимияни даволашда бир қанча психологик усуллар тадбиқ қилинмоқда. Шу билан бирга, меъда фаолиятини тиклаш, ичаклар билан боғлиқ ўзгаришларни бартараф этишда ҳам даволаш чоралари бор. Сизга маслаҳатим, шифокор кўригидан ўтинг ҳамда овқатланиш тартибини қатъий равишда кўриб чиқинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1