1

Қашқадарёлик отахон университет талабалари учун стипендия жорий этди

ЖАМИЯТ 20.11.2018, 15:59
Қашқадарёлик отахон университет талабалари учун стипендия жорий этди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи 83 ёшли меҳнат фахрийси Мухтор Шапсанов Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг физика факультети талабалари учун Мухтор Шапсанов номидаги стипендия таъсис этди. Бу ҳақда қашқадарёлик ижодкор Лола Ўроқова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Стипендия факультет кенгаши қарорига асосан юқори курсларда таҳсил олувчи 2 нафар аълочи талабага берилади.

Мухтор ота биринчи стипендияларни физика факультетининг учинчи ва тўртинчи босқичида таҳсил олувчи наманганлик ва бухоролик талабаларга 30 октябрь куни топширган.

— Стипендия бундан кейин ҳар ойнинг 8-санасида топширилади, – дейди Мухтор ота. – Насиб этса, 6 декабрь куни Тошкентга кетаяпман. 8 декабрь – Конституция байрами арафасида энг иқтидорли 2 нафар талабага стипендияни бериб қайтаман.

Мухтор Шапсанов номидаги стипендиянинг миқдори 600 минг сўмни ташкил қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1