1

Наманганда ўқувчи Миллий гвардия ходимини калтаклади (видео)

ЖАМИЯТ 16.05.2024, 20:41
Наманганда ўқувчи Миллий гвардия ходимини калтаклади (видео)

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги мактабда Миллий гвардия ходими ўқувчилар томонидан калтаклангани акс этган виде тарқалди.

Миллий гвардиянинг маълум қилишича, ҳолат  15 май куни соат 11:50 ларда Наманган шаҳридаги 37-мактабда собир бўлган. Дарсни ташлаб мактабдан чиқмоқчи бўлган 11-синф ўқувчиси қўриқчи тўхтатган ва сабабини сўраган. 

Ўқувчи мактаб қоровулининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уни ҳақорат қилиб, куч ишлатади. 
Шундан сўнг, мактаб қоровули ҳам ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Т.Н.га нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлган.
Ҳолат бўйича ўқувчиларнинг ота-оналари Ички ишлар бўлимига чақиртирилган ҳамда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1