АсосийDunyo

Путин Си Цзиньпин билан учрашди

'Путин Си Цзиньпин билан учрашди'ning rasmi

Бугун, 16 май куни Пекинда Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин тор доирада музокара ўтказди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Хитой етакчиси Путинни бешинчи муддатга Россия давлати раҳбари лавозимига киришиши билан табриклаб, Хитой ва Россия муносабатларининг барқарор ривожланиши нафақат икки мамлакат ва халқларнинг туб манфаатларига жавоб беришини, балки минтақада ва бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик ишига фойда келтиришини айтди.

Маълумот учун, Путиннинг Хитойга сафари унинг бешинчи президентлик давридаги илк хорижий ташрифи ҳисобланади. У охирги марта Хитойга 2023 йилнинг октябрь ойида борганди.

    Бошқа янгиликлар