1

Тошкентда 12 ёшли бола ўгай онасининг зулмига чидолмай уйдан қочиб кетди

ЖАМИЯТ 16.05.2024, 21:03
Тошкентда 12 ёшли бола ўгай онасининг зулмига чидолмай уйдан қочиб кетди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Б.И. ота-онаси 2012 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашгандан сўнг отасининг қарамоғида қолган. Бироз муддат ўтганидан сўнг унинг онаси бошқа турмуш қуриб Туркия давлатига жўнаб кетган. Боланинг отаси ҳам бошқа аёлга уйланган. Ўгай она томонидан вояга етмаган Б.И. га нисбатан доимий давом этган қийноқ ва зулм болани ўз уйидан чиқиб кетишига сабаб бўлган. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.

Боланинг қаровсиз қолиши натижасида унинг таълим олиши, тарбияси издан чиқиб кетганлиги аниқланган. Бола “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштирилган. 

Ҳозирда унинг руҳий ҳолатини яхшилаш борасида тегишли масъуллар томонидан белгиланган тартибда амалий ишлар олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1