1

Бухорода газ қувурига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди

ЖАМИЯТ 04.12.2019, 17:16
Бухорода газ қувурига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди

Шу йилнинг 3 декабрида «NaturalGas-Stream» МЧЖ ҚК “Чандир” кони хизмати ходимлари томонидан Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган «Чандир» - «Жанубий Кемачи» 57 километрли газ қувури линиясини ҳар куни кўрикдан ўтказиш давомида ушбу газ қувурининг 9,2 км да ноқонуний равишда газ конденсатини олиш бўйича ноқонуний уланиш факти аниқланди. Хусусан, 32 мм диаметрли ва узунлиги 250 метр бўлган полиэтилен шланг ер юзасидан 20-50 см чуқурликка кўмиб қўйилган.

Натижада, «NaturalGas-Stream» МЧЖ ҚК раҳбарияти дарҳол «Новмитан» қўрғони милиция таянч пунктининг участка нозири милиция лейтенанти Шарипов Азизбекка мурожаат қилиб, газ қувурига ноқонуний уланиш факти расмийлаштирилди ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тегишли чора-тадбирларни кўриш учун ушбу ноқонуний ишларга алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирги пайтда компания мутахассислари, юқори босимли газ қувурида ишлаш бўйича меъёрларга риоя қилган ҳолда «Чандир» - «Жанубий Кемачи» газ қувури участкасида ноқонуний уланиш оқибатларини бартараф этишди.

Шуни таъкидлаш керакки, «NaturalGas-Stream» МЧЖ ҚК раҳбарияти аввал ҳам ВИИБ га мазкур газ қувурига шу каби ноқонуний уланишлар ҳолатлари бўйича мурожаат қилган. Ушбу ҳолат 2017 йилдан буён тўртинчиси бўлиб, айрим ноҳалол шахсларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли аҳолига газ етказиб беришда узилишларга сабаб бўлмоқда ва Ўзбкистон иқтисодиётига зарар етказмоқда, дея хабар беради «Natural Gas-Stream» матбуот хизмати.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1