АсосийJinoyat

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

'“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди'ning rasmi

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи А.Т. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.900.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. 

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 27 ёшли М.О. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.О. “Телеграм” мессенжери орқали “Iphone 14pro” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.Т. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 1.900.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай,  қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан М.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар