1

ССВ: Юнусободда ер ўпирилиши вақтида ҳеч ким жабрланмаган

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 13:28
ССВ: Юнусободда ер ўпирилиши вақтида ҳеч ким жабрланмаган

Бугун, 2019 йил 18 декабрь, кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат қисман ер ўпирилиши юз берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор бригадалар жалб қилинган. 

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири Ачилбой Раматовнинг шахсий назорати остида, ички текширув олиб борилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Хасилов Ҳ.Н. воқеа жойида. Воқеа тафсилотлари ва қурбонларнинг борлиги тўғрисидаги маълумотлар ўрганилмоқда, бошқа масалалар тезда ҳал қилинмоқда.

Тергов натижалари тез орада эълон қилинади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1