1

ЕОИИ Ўзбекистоннинг глобал интеграциясига тасир қиладими?

ИҚТИСОДИЁТ 20.12.2019, 11:43
ЕОИИ Ўзбекистоннинг глобал интеграциясига тасир қиладими?

Ҳозирги кунда бир қатор юртдошларимиз томонидан ЕОИИга аъзо бўлиш бошқа, истиқболли савдо алоқалари ҳисобидан содир бўлиши мумкин деган қарашлар илгари сурилмоқда. Масалан Ўзбекистоннинг ЕОИИга аьзо бўлиши ЖСТга киришни мураккаблаштириши ёхуд ЕОИИ ҳудудидан ташқаридаги давлатлар билан савдо шартномаларига салбий таьсир қилиши ва х.з. 

Энг аввало, мамлакатимиз ўз суверенитетига эга, мустақил давлат эканини, ҳар қандай халқаро иттифоқ ёки ташкилотга ўз хохиши ва позицияларига эга бўлган ҳолда аьзо бўлишини таъкидлаб ўтмоқчиман!

ЕОИИдаги бир қатор давлатлар ЖСТга ҳам аьзолиги эса хеч кимга сир эмас. Ўзбекистоннинг ЕОИИга аьзо бўлиши ЖСТга киришни мураккаблаштириши “мумкинлиги” ҳақидаги баьзи ғарб давлатлари амалдорларининг “башоратларини” эса тўғридан-тўғри юртимиз суверенитетга аралашиш деб биламан!

ЕОИИ ҳудудидан ташқаридаги давлатлар билан савдо шартномалар масаласига келадиган бўлсак, бизнинг савдо ҳамкорларимизнинг кўпчилиги ЕОИИ таркибида эканлигини унутмайлик ва иттифоққа аьзо бўлишимиз бу таркибга кирмайдиган савдо ҳамкорларимиз билан бўладиган муносабатларимизга фақат ижобий таьсир кўрсатади, яъни:

  • ЕОИИ божхона иттифоқига кўра, иттифоқ ҳудудида ягона божхона тарифлари амал қилади. Яьни, ҳозирги кунда тадбиркорларимиз томонидан олиб келинаётган ва экспорт қилинаётган товарлар учун тўланаётган тўловлар миқдори кескин камаяди;
  • юқоридаги омилга кўра ички бозорда рақобат кучаяди ва бу ўз-ўзидан  маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини  оширади. 

Шу билан бир қаторда, сўнги йилларда қўшни давлатлар билан муносабатларимиз кундан-кунга илиқлашаётганини хам эьтироф этиш даркор. 2018 йилги ташқи савдо айланмасини 2015 йил билан солиштирадиган бўлсак, савдо ҳажми 2,5 баробардан ортиқроққа ошганини кўришимиз мумкин.

ЕОИИга аъзо бўлиш, ЕОИИга аъзо бўлмаган мамлакатларнинг бизнеси учун Ўзбекистонга савдо ва сармоя киритишга тўсқинлик қилиши мумкинлиги, бу энг нохолис ва нотўғри фикрлардин биридир. Чунки ЕОИИ га кириш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистонни ривожлантириши керак бўлган илғор технологиялар манбаи бўлган савдо ва сармоявий шериклик алоқаларини ривожлантириш мақсадига бевосита йўл очади. 

Баъзилар Ўзбекистонда бизнес юритишни кўриб чиқаётган ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатлар компаниялари томонидан берилган биринчи саволлардан бири бу - ЕОИИга аъзо бўлиш эҳтимоли эканлигини айтишмоқда.

Албатта, ҳар қандай тадбиркор ёки инвестор ўз фойдасини кўзлаб иш тутади. Берилган ҳар бир савол ёки айтилган ҳар бир гапдан салбий маьно излаш - пессимистик руҳдаги одамнинг йўлидир!

ЕОИИга аьзо бўлишимиз унга аъзо бўлмаган давлатлар компаниялари учун ҳам жуда кўп соҳаларда фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Хуллас, ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон глобал интеграциясини мустаҳкамлаш томон кўйилган улкан қадамлардан бири бўлиши аниқ.

Одил Олимжонов – иқтисод фанлари доктори, профессор

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1