1

6 ойлик пенсия олдиндан тўлаб берилади

ЖАМИЯТ 03.02.2020, 12:14
6 ойлик пенсия олдиндан тўлаб берилади

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъулларидан кўпчиликни қизиқтирган қатор саволларга жавоб олишга ваъда бергандик. Жамғарманинг масъуллари берган жавоблар асқотса ажабмас. Саволларимизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Шуҳратжон ДАВРОНОВдан жавоб олдик...

— Иш стажига эга пенсионер ёки нафақа олувчи фуқаро баъзи сабабларга кўра хорижга кўчиб кетса, унга пенсия ёки нафақа тўланадими? 

— Пенсия билан нафақанинг фарқлижиҳати шундаки, пенсия фақатгина иш стажига эга бўлган фуқароларга ҳамда Пенсия жамғармасига иштирокчи сифатида қатнашган фуқароларга пенсия тайинланади. Пенсия иш стажидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган миқдор.

Нафақа эса давлат томонидан бериладиган ижтимоий жиҳатдан фуқарони қўллаб­қувватлашга қаратилган моддий маблағ. Нафақа қатъий белгиланган миқдорда берилади. 

Уч турдаги нафақа мавжуд:

  • Ёшга доир нафақа.
  • Ногиронлик нафақаси.
  • Боқувчисини йўқотганлик нафақаси.

Иш стажига эга бўлмаган фуқароларга юқоридаги ижтимоий нафақалар тўланади.

Фуқаро хорижга кўчиб кетса, пенсия ва нафақа тўлови тўхтатилади. 1992 йилда МДҲ мамлакатлари ўзаро пенсия таъминотини таъминлаши ҳақидаги битим мавжуд. Битим имзолаган мамлакатларга кўчиб кетган фуқароларга кўчиб кетиш кунидан бошлаб, пенсия тўлови тўхтатилади ва у давлатдан пенсия тайинлаб тўланади. Агар фуқаро битим имзоланмаган Европа давлатларига кўчиб кетадиган бўлса, 6 ойлик пенсияси олдиндан тўлаб берилади ва тўхтатилади. Боиси пенсия ҳужжатларининг бари фуқарога қайтарилади.

— Битимни бузиб, ҳар икки давлатдан пенсия олиб юрган фуқаролар ҳам аниқланганми?

Ҳам Ўзбекистон, ҳам Қозоғистон Республикасидан пенсия олиб юрган 78 нафар фуқаро аниқланган, уларга тўланган умумий маблағ 460 млн. сўм. Қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида битим имзолаган барча давлатларга сўров юборилган. Қолаверса, Ташқи ишлар вазирлиги орқали бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорликда ишлаш таклифини берганмиз.

— 2004 йил 2 декабрда “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Мазкур қонунга асосан 2005 йилдан Халқ банкида ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар йиғилиб борилган. Фуқаро ўзи истаган вақтда шахсий ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдаланиши мумкинми?

— Қонунчиликда белгиланган тартибга асосан фуқаро пенсия ёшига етганда, мазкур маблағларни олиш ҳуқуқига эга. Вафот этган фуқаронинг жамғарилган маблағи эса унинг ворисларига берилади. 

8 фоизли суғурта бадаллари эса бугунги кунда ташкил этилган солидар пенсия таъминоти тизими доирасида йиғилган маблағ ҳисобланиб, ушбу маблағлар қайтариб берилмайди. Аслида маошидан тўланган маблағ фуқаронинг шахсий ҳисобига тушиши керак. Ишлаб чиқилаётган 3 босқичли Концепцияда мазкур масала қайта кўриб чиқилиб, фуқаро тўлаган маблағ ўзига қайтарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

— Таҳририятимизга келаётган мурожаатларда амалдаги ва қоғоздаги иш стажлари бир­бирига номутаносиблиги қайд этилади. Бу тизимдаги корруп­ цион ҳолатлар борлигидан дарак эмасми? 

— Бугунги кунда Пенсия жамғармасида қилинаётган ишлар кўпроқ коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. Аниқроғи, ҳудудий бошқармалар, Пенсия жамғармаси туман бўлимлари ўртасида семенарлар ўтказиляпти. Фуқаролар билан мулоқотлар олиб бориляпти. Қолаверса, инсон омилини чеклаш борасида ишлар амал- га оширилди, талаб қилинадиган ҳужжатлар сони камайтирилди.

2015 йилдан бошлаб, иш ҳақи, иш стажи ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда қабул қилиш жорий қилинди.

Pfru.uz сайтимизда пенсионерлар учун “шахсий кабинет” ташкил қилиниши устида иш олиб бориляпти. Пенсионерлар сайтдан пенсияси билан боғлиқ барча маълумотларни олиши мумкин бўлади. Шунингдек, 1140 ишонч телефон рақами мавжуд, у орқали келиб тушган мурожаат бўйича жамғарма ходимлари мурожаат этган фуқаронинг яшаш жойига чиққан ҳолда тушунтиришлар олиб бормоқда.

Пенсия жамғармаси ўзини молиялаштирган маблағлари доирасида Халқ банки томонидан жойларга етказиладиган маблағларнинг мониторинг ишларини олиб боради. Яъни, манзилли маблағ етказиб борилганини доимий равишда назорат қилади.

2020 йилдан бошлаб, дафн ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларини олиш учун Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш ва автоматлаштирилган ҳолда тайинлаш тизими жорий қилинади. Бу ҳам инсон омилини камайтиришга қаратилган.

— 2019 йил 11 ойи давомида қанча коррупцион ҳолат аниқланган ва коррупцияни йўқ қилиш учун қандай чоралар кўрилди?

11 ой давомида Ижро этувчи аппарат томонидан махсус гуруҳ тузилди ва республика бўйлаб, сирли мурожаатчи тад- бири ўтказилди. Фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига йўл қўйилган ҳолатлар, шунингдек, 5.676 та ҳолатда 5 млрд.дан ортиқ тўловлар амалга оширилгани аниқланган. Натижада 10 нафардан ортиқ ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1