1

Миришкор тумани ҳокими маҳалла раисларини "ҳароми", "кучуквачча" дея ҳақорат қилди ва урди

ЖАМИЯТ 02.03.2020, 17:52
Теглар: Миришкор, ҳоким
Миришкор тумани ҳокими маҳалла раисларини "ҳароми", "кучуквачча" дея ҳақорат қилди ва урди

Ижтимоий тармоқларда Миришкор тумани ҳокими овози эканлиги айтилган аудиоёзув тарқалди. Унда 28 февраль куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳоким маҳалла раисларини ҳақоратлаб, "ҳароми", "кучуквачча" дея таъриф берган.  

Маълум бўлишича, маҳалла раислари топшириқни бажармаган. Бунинг учун ҳоким уларни ҳақоратлаган ва урган.   

Ҳоким бисотидаги энг жирканч сўзлар билан маҳалла раисларини сийлаб залдан чиққач, раислар тилга киради ва бу ҳолатда ишлаб бўлмаслигини, ҳоким онасини сўкишига жим туролмаслигини айтади. Шунда бу гапни эшитган ҳокимлик масъули “нима керак провакация” дея савол беради.

Маҳалла раисларининг сўзига кўра, ҳоким солиқ тушуми камлиги учун маҳалла раисларини ҳақорат қилган. Маҳалла раислари эса шуни ётиғи билан тушунтиришса, ҳатто ўз ёнларидан бўлса-да пул туширишларини айтади.  

Ижтимоий тармоқда Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабовнинг аудиоёзуви тарқалиши юзасидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

"Аудиода турли хил уятли сўзлар билан йиғилганларни "сийлаган" туман ҳокими эканлиги аниқ, инкор этиш фикридан йироқмиз. Бу борада ички тартибда чора кўриш билан чекланиш ҳам мумкин эди. Аммо, қонуний равишда чора кўрилиши, "Нега оддий халқ хато қилса, жазо ёки жарима, ҳоким хато қилса, кечиримми?" каби табақалаштирувчи гап-сўзлар келиб чиқмаслиги тарафдоримиз.

Тегишли ташкилотлар томонидан ўрганишлар якунланиши билан ҳолат бўйича қўшимча маълумотларни эълон қиламиз", дейди Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1