АсосийJamiyat

Навоий ва Сариосиёда қум-шағални ноқонуний қазиб олганлар ушланди

'Навоий ва Сариосиёда қум-шағални ноқонуний қазиб олганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Т.” корхонаси масъул шахслари Нурота тумани ҳудудида жойлашган “Кўчат” қум-шағал аралашмаси кони атрофидаги ер майдонларидан махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан 17,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 232,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими  томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.М." корхонаси масъул шахслари тумандаги муҳофаза зонасига кирувчи ер майдонидан 5,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар