1

Электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

ЖАМИЯТ 26.04.2024, 21:30
Электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Хонобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси электромонтёри Ш.К. “Б.Х.” МЧЖнинг “Анҳор” МФЙ ҳудудидаги кафе биносида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 32 млн сўм зарарни танишлари ёрдамида 2 млн сўмгача камайтириб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖнинг Учтепа туман бўлими инспектори А.Б. фуқаро К.Д.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан 7 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Худудгаз-Самарқанд” ГТФ туман бўлими ходими С.Қ. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, унинг хонадонини газ тармоғи қайта улаб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1