1

Фармон имзоланди: Тошкентдан уй олиш учун вилоятликларга қўйилган бож бекор қилинди

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 08:20
Фармон имзоланди: Тошкентдан уй олиш учун вилоятликларга қўйилган бож бекор қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, кенг жамоатчилик истаклари ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг қуйидаги таклифларига розилик берилди:

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш;

Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 апрелга қадар қонун ҳужжатларига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлайди, унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:

доимий пропискага қўйишда Уй-жой кодексининг бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларига риоя этиш бўйича талаблар;

пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни “ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш механизмлари рақамлаштирилишини таъминлаш;

ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш;

2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда республика аҳолиси учун Тошкент шаҳри билан бир қаторда қўшимча равишда “ўзига тортувчи марказлар”ни яратиш мақсадида табиий ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга энг йирик шаҳарларни белгилаш.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1