1

“Ўзбекнефтгаз” Озарбойжоннинг қуруқлик ва денгиздаги нефть ва газ конларини қидириш, бурғулаш ишлари билан танишди

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 12:59
“Ўзбекнефтгаз”  Озарбойжоннинг қуруқлик ва денгиздаги нефть ва газ конларини қидириш, бурғулаш ишлари билан танишди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари уч кун давомида Озарбойжон Республикасининг “Socar” компаниясига ўзаро ҳамкорлик юзасидан ташриф буюришди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф доирасида, ушбу компаниянинг таркибий қисми ҳисобланган Геофизика ва геология бошқармасида иккитомонлама манфаатли учрашув бўлиб ўтди. Ушбу Бошқарма Озарбойжон Республикасида қуруқлик ва денгиздаги нефть ва газ конларини қидириш, чуқур бурғулаш учун тузилмаларни тайёрлаш, геологик ва геофизик тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек конларни ишлатиш жараёнини геофизик назорат қилиш учун масъул ҳисобланади.

“Socar” компанияси аъзолари геофизика ва геология бошқармасини ишлаб чиқариш бўлинмалари иши алоҳида таништирган ҳолда, қидирув геофизикаси, кон (қудуқ) геофизикаси, муҳандислик, геологик топографик ишлар борасида батафсил тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Шунингдек, улар ўзларининг қудуқларда бурғулаш жараёнини бошқарувчи ва масофадан назорат қилувчи бурғулаш жараёнини масофадан туриб мониторинг қилиш дастури билан билан танишдилар. 

Масофадан туриб кузатув дастури ёрдамида қудуқ бурғулаш жараёнининг геотехнологик парамтерлари реал вақт мобайнида мижозга узатилади. Ушбу дастур кунлик 24 соат давомида реал вақт режимида нефт ва газ қудуқларида содир бўлаётган жараёнларни кузатишга имкон беради. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда ҳам ушбу тажриба қўлланилишига келишиб олинди.

Бундан ташқари сафар давомида қуруқлик ва денгизда геологик, геофизик тадқиқотларни ўтказиш жараёнини ташкил этиш, бурғулаш жараёнини мониторинг ва назорат қилиш, шунингдек, фойдаланиладиган ускуналарни техник, технологик хусусиятлари ва имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф якунида ҳар иккала компаниянинг мутахассислари мулоқотни давом эттиришга ва тўпланган маълумотлар юзасидан нефт ва газ геологияси, геофизикаси юзасидан тажриба алмашиш бўйича “Йўл харитаси” тузишга келишиб олдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1