1

Эронда коронавирус туфайли 85 минг маҳбус озодликка чиқарилди

ДУНЁ 17.03.2020, 19:35
Теглар: Эрон, маҳбус
Эронда коронавирус туфайли 85 минг маҳбус озодликка чиқарилди

Эронда коронавирус сабаб 85 минг маҳбусни қамоқхоналардан вақтинча озод қилишди. Бу ҳақда ria.ru хабар берди.

Бундай чора озодликдан маҳрум қилиш жойларида вируснинг оммавий ёйилиб кетмаслиги учун қўлланилганлиги айтилмоқда.

Эронда маҳбусларни озодликка чиқариш март ойида бошланган эди. Ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, оғир жиноят содир этмаган маҳбуслар озодликка чиқариляпти. Улар шунингдек, коронавирус юқтириб олмагани ҳам текшириляпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 14 991 нафар коронавирус юқтирган бемор аниқланган. Уларнинг 853 нафари вафот этган ва 4996 нафари даволанган.

Маълумот учун, ҳозиги вақтда коронавирусдан вафот этган ва аҳволи оғир беморлар бўйича Эрон юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1