АсосийDunyo

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

'АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади'ning rasmi

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. 

Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан фойдаланиш бўйича халқаро тақиқни бузган. Шу сабабли, АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига кимёвий ва биологик қурол дастурлари билан боғлиқ Россия Мудофаа вазирлигининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари, Россия амалий акустика илмий-тадқиқот институти ва Россия Мудофаа вазирлигининг 48-Марказий тадқиқот институти, шунингдек, тўртта компания киритилган.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, камида 500 нафар украиналик аскар организмига заҳарли моддалар таъсиридан даволанган, бир аскар кўздан ёш оқизувчи газдан бўғилиб ҳалок бўлган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар