1

Қозоғистон ва Қирғизистонда “Ўлмас полк" юришини ўтказиш тақиқланди

ДУНЁ 02.05.2024, 12:21
Қозоғистон ва Қирғизистонда “Ўлмас полк" юришини ўтказиш тақиқланди

Бу йил Қирғизистонда “Ўлмас полк” марши бўлмайди, деб хабар қилди мамлакат ИИВ.

Қарор “жамоат хавфсизлигига мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда” қабул қилинган.

Вазирлик аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқ-тартиботни бузиш, жиноят содир этиш хавфининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги қирғизистонликларни хавфсизлик чораларига тушуниш билан муносабатда бўлишга чақиради.

Шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим Жумарт Тоқаев котибияти ҳам барча йирик шаҳарлар ҳокимликларига 9 май куни билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни, шу жумладан, "Ўлмас полк" юришини таъқиқлаш бўйича кўрсатма юборди.

Россияда ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан "Ўлмас полк" юриши бу йил ўтказилмайдиган бўлди.

 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1