1

Тошкентдаги каналдан йигит кишининг жасади чиқди. У Миллий гвардия ходимларидан қочиб, ўзини сувга ташлагани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 09:18
Тошкентдаги каналдан йигит кишининг жасади чиқди. У Миллий гвардия ходимларидан қочиб, ўзини сувга ташлагани айтилмоқда

Бош прокуротура Матбуот хизматининг маълум қилишича,  интернетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган бир шахснинг ортидан қувганлиги борасидаги хабарлар тарқалган. 

Хабарда  келтирилишича, эркак шу маҳалладаги бир аёл билан жанжаллашган ва шу сабаб Миллий гвардия ходимларидан қочиб, ўзини Бўрижар каналига ташлаган. Орадан 2 ҳафта ўтгач эса ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги ҳақидаги ҳабар тарқалган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 10 февраль куни Чилонзордаги анҳордан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг белига тош боғлаб, сувга ташланган мурдаси, шунингдек 13-февраль куни тахминан 45-50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади ҳам топилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1