1

Қарздорнинг мулки хатлангач, 250 миллион сўмни тўлаб берди

ИҚТИСОДИЁТ 18.03.2020, 18:12
Теглар: қарздорлик, мулк, МИБ
Қарздорнинг мулки хатлангач, 250 миллион сўмни тўлаб берди

Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувидаги, Урганч  шаҳар Иқтисодий судининг 2019  йил 12 декабрдаги ижро варағига асосан қарздор “Хоразм йўл қурилиш” УКдан белгиланган қарздорлик ундирилди. 

Бу маблағ 10 та хўжалик субъектлари бўйича 613 млн. сўмлик,  шундан 405 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўлиб, уларни ундириш учун тегишли Қонуннинг 251-моддаси тартибида давлат ижрочиси томонидан анча олдин ижро ҳаракатларига киришилган.

Бироқ, қарздор “Хоразм йўл қурилиш” УК мансабдор шахслари бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, ўз қарзини тўламаган. Кейин қарздорларга тегишли мол-мулклар хатлаб, ҳисоб-китоб қилинди. Натижада “Камаz”, “ТТЗ-80.10” русумли трактор ва “ПТС 4-793 А” русумли тиркамалар хатланиб, қарз ўрнига тортиб олинадиган бўлди.  

Мазкур хатланган транспорт воситаларидан “Kamaz” русумли автотранспорт воситаси 58,2 млн. сўмга хатланиб, “E-IJRO” аукцион савдоларига қўйилди.  

Қонун талаблари қатъий чоралар асосида амалга оширилишини тушунган корхона мансабдор шахслари Урганч шаҳар ДСИ фойдасига мавжуд қарздорликдан 250 млн. сўмлик солиқ қарздорлигини бартараф қилишди. Қолган қарздорликлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1