Чет элдаги ўзбекистонликларни чартер рейслар орқали эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Чартер рейслар графигига мувофиқ,
Ҳудди шу каби келгуси ҳафтада ҳам Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан фуқароларимизни юртимизга чартер рейслари орқали эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.
Самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқароларимиз томонидан сабрли бўлишлари сўралмоқда.
Чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади.