Кенг кўламли таъмирлаш ва реконструкция ишлари доирасида Тошкент шаҳридаги кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақида Пойтахт ҳокимлигининг хабар берди.
20 май соат 22:00 дан 21 май 06:00 гача, 21 май соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар қуйидаги йўллар ёпилади:
- Қорасарой ва Нурафшон кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача;
- Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача.






