1

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради Зин

ДУНЁ 19.05.2024, 19:16
Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради Зин

Бортида Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Озарбойжон билан чегара яқинида «қаттиқ қўниш»ни амалга оширган, бу ҳақда Associated Press агентлиги Эрон давлат телевидениесига асосланиб хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, қутқарувчилар пойтахт Теҳрондан тахминан 600 км шимоли-ғарбда рўй берган воқеа жойига етиб боришга ҳаракат қилмоқда. Қутқарув амалиётини ноқулай об-ҳаво шароити қийинлаштирмоқда — ҳудудда туман, ёмғир ва кучли шамол кузатилмоқда.

Мамлакат ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий ҳам президент вертолёти билан боғлиқ ҳодиса фактини тасдиқлаган ва қутқарув бригадалари ҳозирча воқеа жойига етиб бора олмаганини билдирган.

Айни вақтда Қизил Ярим ой қутқарувчилари, ҳарбий хизматчилар ва полициячилар иштирокида кенг кўламли қидирув амалиёти ўтказилмоқда.

Вертолётда Эрон президентидан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва бошқа бир неча мулозимлар ҳам бўлган.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1