АсосийJamiyat
1796

Наманганда 63-халқаро "Гуллар фестивали" бошланди

'Наманганда 63-халқаро "Гуллар фестивали" бошланди'ning rasmi

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истроҳат боғи ёнида 63-халқаро "Гуллар фестивали"нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фестивалини Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқав очиб берди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида нафосат ва гўзалликка ошуфта дилларни ўзига ром этаётган ардоқли байрам йиллар давомида такомил топиб, вилоятнинг "ташриф қоғози"га айланиб улгурганини таъкидлади.

Буни йилдан-йилга ушбу сайлга ташриф буюраётганлар қамрови кенгайиб бораётгани, биргина ўтган йилги фестивалга 5 миллионга яқин киши меҳмон бўлиб келганидан ҳам кўриш мумкин. Бу йилги анжуманда эса 7 млн меҳмон ташрифи кутилмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари 63-халқаро "Гуллар фестивали" ўтказилишига яқиндан кўмак берган барча масъул идоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар, Маданият, Туризм вазирликлари мутасаддиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар