Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 18 май куни бокс кечаси ташкил этилди.
Кечанинг асосий жанги оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Олександр Усик ўртасида бўлиб ўтди.
Жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамларнинг бўлинган қарори билан (битта ҳакам Фюри ғалабасини қайд этди) Усик ғалаба қозонди.
Шу тариқа Усик сўнгги 25 йил ичида барча 5 та камарга (WБА, ИБФ, WБО, ИБО, WБC) эга чиққан илк боксчига айланди.
9-раунд сўнггида Фюри нокдаун ҳолатига тушди ва раунд тугагани сабабли жон сақлаб қолди.
Олександр Усик фаолиятидаги 22-ғалабани қўлга киритди. У ҳозирча бирор марта мағлуб бўлмаган (14 та нокаут). Тайсон Фюри эса илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунгача унинг ҳисобида 34 та ғалаба (24 та нокаут) ва 1 та дуранг бор эди.