1

Юлдуз Усмонова ИИВ ходимларини "прямой эфирда" ҳақоратлади (видео)

МАДАНИЯТ 04.05.2020, 12:39
Юлдуз Усмонова ИИВ ходимларини "прямой эфирда" ҳақоратлади (видео)

Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бошчилигида санъаткорлар Сардоба фожиасида жабр кўрган оилаларга ёрдам акциясини бошлагани ҳақида санъаткорлар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар бергани ҳақида ёзган эдик. 

Халқ артисти жараён қандай олиб борилаётгани ҳақида мунтазам инстаграм тармоғидаги "прямой эфир" орқали ҳисобот бериб борди. Шу жумладан кеча тунда санъаткорни ғазабини келитирган ҳолат ҳам "эфир"да кўрсатилди. У айрим соҳа вакилларини  ҳақорат қилган лавҳалар эса кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокама қилина бошланди. 

Унинг айтишича, ҳайрия ишларини тартибга солишда ИИВ ходимларидан ёрдам сўраган. Аммо ҳуқуқ тарғибот идоралари унинг бу мурожаатини эътиборсиз қолдирган. 

ИИВ томонидан бу масала ҳали расмий изоҳланмади.  

Қуйидаги ҳаволада Юлдуз Усмонованинг "чиройли" гапларини тинглашингиз ва кўришингиз мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1