1

Навоий вилояти ИИБ 25 минг АҚШ долларига “симоб” сотаётган сотувчини қўлга олди

ЖИНОЯТ 06.05.2020, 10:37
Навоий вилояти ИИБ 25 минг АҚШ долларига “симоб” сотаётган сотувчини қўлга олди

Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи фуқаролар В.Д. ҳамда К.Б.ларнинг олдиндан жиноий тил бириктириб,  яширин хатти-ҳаракатлар содир этаётганлиги  Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг эътиборини тортди. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида, қоидабузарлар ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида 25 минг АҚШ долларига “симоб” моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг суд кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, таркибида бирор бир кучли таъсир қилувчи ва ядровий моддалари мавжуд бўлмаган моддани қалбаки “симоб” моддаси сифатида сотганлиги маълум бўлган. Тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида далилий ашёлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, мусодара этилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан В.Д. ҳамда К.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1