Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишни 19 август куни кўриб чиқилган эди.
Қўзғатилган ишнинг кўриб чиқилишида компаниядан бирор вакил қатнашмагач, иш охирида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси “UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганди.
Шундан сўнг "UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритган эди.
2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг ишига оид қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланган эди.
9 октябрь куни ушбу суд жараёни давом этди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.
Бугунги суд мажлисида дастлабки сўз навбати аризачи “UzAutoMotors” АЖ вакилига берилган. У ўз важида жавобгар ўтказилган текшириш натижаларига кўра, махсус комиссияси томонидан ишни кўришда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, жумладан комиссия йиғилиши 3, 7 август кунлари ўтказилган бўлсада, мазкур йиғилиш баённомалари юритилмаганлигини айтди. Унинг таъкидлашича, фақатгина комиссиянинг 19 август, яъни қарор қабул қилинган кундаги йиғилиш баённомаси мавжудлиги, махсус комиссияга йиғилишни ўтказишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома киритилган бўлсада, Низомнинг 18-банди талаби бузилиб, иш “UzAutoMotors” АЖ вакили иштирокисиз кўрилиб, жамиятга ёзма фикр ва далилларни тақдим этиш ҳуқуқи чекланганлигини, шунингдек жамиятда ўтказилган текшириш далолатномасида кўрсатилмаган ҳолатлар комиссия йиғилишида муҳокама қилинганлиги, комиссия аъзолари таркибида МҚКҚ раиси Н. Шарипов бўлмасада, йиғилишда иштирок этганлиги, текшириш давомида автомобилларнинг тан нархи асоссиз оширилган деган номақбул далиллар келтирилганлигини билдириб, текширишда аниқланган камчиликларни инкор этувчи ҳужжатлар тақдим этилди.
Шунингдек, аризачи вакили томонидан судга илтимоснома киритилиб, жамиятда ўтказилган текширишга асос бўлган ҳужжатларни тақдим этиш сўралди.
Ушбу илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида суд ўз ўрнида ажрим қилди.
Шундан сўнг, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг аризачи талабларига нисбатан келтирилган важлари тингланди.
Барча тарафларнинг фикри тингланганидан сўнг, аризачи “UzAutoMotors” АЖ вакили томонидан дастлабки суд мажлисида киритган илтимосномани муҳокама қилишни, яъни жамият томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг тан нархи шакллантирилишида махфий ҳужжатларга асосланилганлиги, МҚКҚ томонидан эса ушбу ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганилмасдан қарор қабул қилинганлигини, шу сабабли ўтказилган текшириш ва қабул қилинган қарорга нисбатан ўз эътирозларини билдиришлари лозимлигини маълум қилиб, судга “махфий” грифи остидаги ҳужжатларни тақдим этиб, суд мажлисини мазкур муҳокама қисмини ёпиқ тарзда ўтказиш сўралди.
Ушбу илтимосномани муҳокама қилиш ва суд муҳокамасига тақдим этилган қўшимча далилларни ўрганиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилди.
Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 16 октябрь куни соат 10.00 да ўтказилади.
Мавзуга оид қуйидаги материалларни ўқиб батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:
Депутат: Монополистларимизнинг “безбетларча” катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги асабларни таранг қилмоқда
Мен Сиз ҳақингизда кўпчиликка маълум ҳақиқатни айтавераман: Сиз барибир монопол ва номард иштирокчи сифатида қолаверасиз — Кушербаев яна "Ўзавтомоторс"га
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига енгил автомобиллар нархини оширилиши бўйича депутатлик сўрови юборилди
«UzAutoMotors» депутат Расул Кушербаевнинг енгил автомобиллар нархларини ошириш бўйича айбловига муносабат билдирди
Ўзбекистонда автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади, мартдан бошлаб машина олганлар учун нархлар қайта ҳисобланади
"Йўқ обрўга қандай путур етказиш мумкин?!" Депутат “UzAutoMotors”нинг Кушербаев устидан арз қилаётгани ортидан аччиқ ҳақиқатларни айтиб ташлади
“UZAUTOMOTORS” қайси автомобилларни қанчадан қиммат нархда сотганлиги маълум бўлди
Бир гуруҳ депутатлар “UZAUTOMOTORS” масаласида коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритишди
ЎзЛиДеП нега “Ўзавтомоторс” устидан ҳукуматга эмас Рақобат қўмитаси ва Прокуратурага арз қилди? — Алишер Қодиров






