АсосийJamiyat

"UzAuto Motors"нинг Қўмита томонидан ОАВга босим қилаётгани ҳақидаги даъвоси ўз исботини топмади — АОКА

'"UzAuto Motors"нинг Қўмита томонидан ОАВга босим қилаётгани ҳақидаги даъвоси ўз исботини топмади — АОКА'ning rasmi

Хабарингиз бор, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган иш 19 август куни кўриб чиқилган эди.

Қўзғатилган ишнинг кўриб чиқилишида компаниядан бирор вакил қатнашмагач,  иш охирида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси “UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганди.

Шундан сўнг "UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритган эди

2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг ишига оид қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланган .

Мазкур жараёнлар баробарида "UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ОАВга босим бўлаётганини даъво қилди.

«UzAuto Motors» ОАВга Қўмита томонидан босим ўтказилаётганини даъво қилганидан сўнг АОКА вазиятни ўрганишга киришган эди.

Айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «UzAuto Motors» АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қатор ОАВга босим ўтказилгани қайд этилган расмий баёнотидаги вазиятни ўрганиб чиққани ҳақида хабар қилди.

Ушбу масалани ўрганиш натижасида «UzAuto Motors» АЖ тақдим этган маълумот ўз тасдиғини топмади. Агентлик томонидан 15 та етакчи электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказилиб, мазкур суд ишини ёритишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмагани қайд этилди.

Ушбу масала юзасидан АОКА томонидан «UzAuto Motors» АЖга асоссиз маълумотни тарқатмаслик ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли огоҳлантириш киритилади.

Агентлик яна бир бор асоссиз, ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтади, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ОАВга тарқатилаётан маълумотларнинг асослилигини текширишни тавсия қилади.

Мавзуга доир:

Қўмита «UzAutoMotors»ни давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чақирди

“UzAutoMotors” илтимоси қаноатлантирилди: машиналарнинг нархи нега юқори эканлиги ёпиқ судда муҳокама қилинади

Расул Кушербаевнинг кейинги судларга мутлақо ташриф буюрмаганлиги ҳайратланарли — “UzAutoMotors” кескин чиқиш қилди

    Бошқа янгиликлар