Бугунги Президент видеоселекторида сўзга чиққан Энергетика вазири Алишер Султонов Давлат раҳбарининг “Бу йил куз-қиш мавсуми нима бўлади?” - деган саволига жавоб бериб, қўшни давлатлар билан ҳамкорликларни тиклаш эвазига нафақат куз-қиш мавсумларида, балки, ёзги мавсумда ҳам электр-энергия таъминоти муаммоларининг ижобий ҳал бўлишига ваъда берди. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири хабар қилмоқда.
“Ўзимиз учун куз-қиш мавсумини унутдик. Бизларда энди доимий мавсум. Бизда электр энергия таъминоти бўйича ёзда ҳам кўп юкланишлар бўляпти. Сентябргача Тожикистон билан узилган тармоқларни тиклаймиз. Ҳудди шундай Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан ҳам”, - деди Энергетика вазири.
Шунингдек, Алишер Султонов мустақилликдан сўнг ўтган 25 йил давомида 9 минг 300 км электр тармоқлари, 4800 та трансформаторлар янгиланган бўлса, ўтган сўнги 4 йилда 25 минг км электр ва 8 минг 900 та енгил трансформаторлар ўрнатилган, бу йил эса 15 минг км электр ва 4 минг дона трансформаторлар ўрнатилгани бўйича маълумотларни келтириб, қилинган ишларни таққослади.
Шунингдек, давлат раҳбари газ таъминотидаги янгиланишларга ҳам тўхталиб ўтди:
“1958 йилда қурилган ҳамма трубаларни алмаштирамиз. Бу трубалар жуда юпқалашиб, газ кўтарилса. Жиддий муаммоларнги келтьириб чиқармоқда. Трубаларни алмаштиришда давлат-шериклиги асосида ишларни ташкил қиламиз. Бу жаҳон тажрибасида бор ва биз ҳам секин-секин жорий қиламиз. Агар электр ва газ бўлмаса, у қандай “Обод қишлоқ” бўлади?” – деди Президент.
Мавзуга доир:
Ҳақиқий обод маҳаллада “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим — Президент
Президент Фарғона, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари сектор раҳбарлари ҳақида гапирди
Очилбой Раматов 30 триллион сўмлик лойиҳалар ижросига жавоб беради
“Энди бюджет маблағи талон-тарож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади” - Президент
Оғриқли муаммолар: электр, сув ва йўл инфратузилмалари бўйича яхши янгиликлар бор!