my5

ЮҚОРИГА КЎТАРИЛИШ ЙЎЛИДА УЧРАТАЁТГАН ОДАМЛАР БИЛАН ХУШМУОМАЛА БЎЛИНГ

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 10.01.2018, 10:02
5729
ЮҚОРИГА КЎТАРИЛИШ ЙЎЛИДА  УЧРАТАЁТГАН ОДАМЛАР БИЛАН ХУШМУОМАЛА БЎЛИНГ

Қавс

(23 ноябрь – 21 декабрь)

Умумий башорат

“Ит” йили Қавс буржи соҳибларига ажойиб натижалар келтиради. Атрофдаги ҳар бир ҳолатдан илҳомланиш, ишнинг самарадорлигига сезиларли равишда таъсир кўрсатади. Cаёҳатчи ва саргузашт изловчилар ҳам бу — “Қавс”лар. 2018 йил келиши билан олдингизга 2 та: ё машҳурлик “нур”ларидан баҳраманд бўлиш ёки осуда оила­вий ҳаёт қуршови танлови қўйилади. Мазкур бурж соҳиблари оломондан ажралиб туришга одатланишган. Ҳис-ҳаяжонларга бой жўшқин ҳаёт улар учун оддий ҳолдек. 2018 йил келиши билан ўзларини нималарга қодирликларини бутун оламга кўрсатиб қўйишни исташади.

Йил бошида кўпчилик “Қавс”лар рашк қи­лиш “хас­та”лигига чалинишади. Оиладаги тинч­лик ва ўр­та­даги ишонч дарз кетмаслиги­ учун “фан­та­зия”ларингизни ишга солмай, ҳис­сиёт­ла­рин­гизни жи­ловлай билинг.

Йилнинг иккинчи ярми баҳорга нисбатан анча омадли келади. “Қавс”лар мўмай маошга эга янги иш топиш, кўнглидагидек уй олиш ва энг муҳими, оила қурмаган “Қавс”лар жуфтини топишга, умуман ҳамма истаклари рўёбига улгурадилар.

Дам олишни яхшиси августга қолдирганингиз маъқул. Боиси профилактика учун санаторияда даволанасиз. Ноябрь ва декабрда кенг тарқаладиган мигрень (вақти-вақти билан тутадиган бош оғриғи), асаб тизими хасталикларини четлаб ўтган бўласиз.

Куз баҳор сингари бироз ёқимсиз “совға”ларни тайёрлаб қўйган. Яқинларингизга кўмак зарурати туғилиши сабаб, севимли ишингизни ташлаб, қадрли инсонингиз ёнида бўлиш эҳтимолингиз юқори. “Қавс”лар руҳан зифлашганларида эса бу борада уларни қўллаб-қувватлай оладиган “устоз” учраб, мушкулларини енгиллаштиради.

Йил якуни омадли кечади ва ниҳоят ўйлаган режаларингизни амалга оширишга имкон туғилади ва албатта истеъдодингизнинг мухлислари топилади. Айнан қиш мавсумида “Қавс”лар жуфтлари билан романтик онларга ошно бўлишади.

ШАХСИЙ ХАЁТ

Шахсий ҳаётда ҳам “Қавс”лар ёқимли онлар қуршовидан сармаст бўлишади. Ёлғиз “Қавс”лар ўз жуфтини топади. Оилалилари хонадонига чақалоқнинг келиши қувонч бағишлайди. Бироқ йил бошида “Қавс”лар жуфтларининг кўмагига кучли эҳтиёж сезишади. Гоҳо камгап, ўйчан бўлиб қолишингиз ҳам мумкин.

Баҳорда “Қавс”лар шу қадар жозибадор бўли­ша­дики, қарши жинс вакиллари бефарқ ўтолмайди. Бу муддатдаги муносабатларда “Қавс”лар эътибордан ташқари ўзаро ҳурмат, умумий қизиқишлар ҳам муҳимлигини англайди. Йилнинг биринчи ярмида жуфтингизни топиш учун қилган ҳаракатларингиз бесамар кетади.

Ёз сокин ҳаётни ваъда қилмоқда. Бу муддатдаги эътиборингиз иш ва оилага қаратилган бўлади. Қолаверса, айнан шу мавсумда кўнглингиздагидек жуфтни топишга эришасиз. Бу истагингиз рўёби сизни янги мақсад ва марралар сари етаклайди.

Сентябрга яқин севимли инсонингизнинг ғам­хўр­ли­ги, эътибори, эъзози қуршовида бўласиз. Сиз ҳам шу муносабатга яраша жавоб қайтаришни унутманг!

САЛОМАТЛИК

2018 йил “Саломатлик – туман бойлик” нақли доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Аниқроғи, йил бошиданоқ соғлигингизга жудаям эътиборли бўлинг. Бў­ғим­лар, умуртқа ва ҳаракатланувчи органлардаги оғриқ безовта қилиши мумкин. Шифокор ҳузурига бормай, ўзингизча даволанишдан фақатгина зарар қиласиз. Хасталигингиз боис ишингизнинг ҳам унуми бўлмаслиги табиий.

Кузнинг бошида шамоллаш безовта қилиши эҳтимоли бор. Ўз вақтида шифокорга учрамасангиз, оқибати буйрак хасталиги ва соғлигингиздаги жиддий заифлик билан тугаши мумкин.

КАРЬЕРА

Ишдаги рақобат қандай бўлишини тўла англайсиз, ҳис қиласиз. Бу масалада омад сиз томонда бўлади. Бироқ оёғингиздан “чалувчи”лар доим топилади. Лекин ёрдам қўлини чўзадиганлар ҳам ёнингизда шай туради. “Қавс”лар орасида янги ишда ўзларини синаб кўрмоқчи бўлганлар ҳам топилади. Муваффақиятга эришишга эса етарлича вақт, асаб ва албатта меҳнат талаб этилади. Лекин натижаси шунга арзийди. Қўйган янги қадамингиз омадли натижа билан якунланганидан мамнун бўласиз.

АЁЛ "ҚАВС"ЛАР

Оила қурмаган нозик хил­қат­ вакиллари ўз жуфтлари­ни топишни исташади. Би­роқ талаблари юқорилиги боис бу жараён натижаси ўзини узоқроқ куттиради. Номзодлар сони кўп бўлгани боис танлов қийин кечади. Бахтингизни олисдан эмас, атрофингиздан излашни маслаҳат берамиз. Муносиб жуфт топилиши масаласи режаларингизнинг иккинчи даражасидан ўрин олганда эса истагингиз рўёби кутилмаганда бўй кўрсатади. Аниқроғи, бу ҳодиса бутунлай бошқа ишларга шўнғиган пайтингиз — ёз мавсумига тўғри келади.

2018 йилнинг иккинчи ярми ёрқин ва хур­санд­чиликларга бой бўлади. Куз мавсумининг ўрталарига келиб, каттагина совға билан сийлашади. Ушбу ҳадя аёл “Қавс”ларнинг юрагини олов мисол “ёнишига” сабаб бўлади. Гардеробингизни янгилашни маслаҳат берамиз. Бу ўзгариш аёллик нафосати, назокатингизни янада ошириб, кайфиятингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Йил якунида бор диққат-эътиборингизни яқинларингизга бағишлайсиз. Улар ҳа­қи­да қайғуришингиз оила-аъзоларингизни ҳам хушнуд этади.

ЭРКАК “ҚАВС”
ЛАР УЧУН

Ҳиссиётларни четлаб ўтиб, ақл билан иш тутадиган эркак “Қавс”лар хизмат жойида юзага келиши мумкин бўлган зиддиятли ҳолатларни қандай четлаб ўтишни жуда яхши билишади ва бу борадаги шахсий қоидаларини четлаб ўтмасликлари доим уларга қўл келади. Йил бошидан моддий аҳволингизни яхшилаб, тўкин ҳаёт кечириш учун ҳаракатда бўласиз. Қийинчиликлар ва масъулиятдан чўчимайдиган “Қавс”ларга албатта омад ёр бўлади. Аниқ режаларингиз молиявий аҳволингизни барқарорлаштиради. Ушбу даромадга ўзингиз учун катта харажатли харид қиласиз. Бироқ бу руҳингизни чўктирмайди, боиси 2018 йил қувончли келади. Бироқ бу йилда соғлигингизга хавф солиши мумкин бўлган хасталиклар ҳақида ҳам асло унутманг. Консультация учун шифокорга учрашни маслаҳат берамиз.

2018 йилнинг қай даражада самарали бўлиши янги марралар сари қадам қўйишда иккиланмаслигингиз, чўчимаслигингизга боғлиқ. Бетоқатлигингиз сабабми, ташкилотчилик қобилиятингизни доим ҳам юзага чиқаравермайсиз. Аксинча йўл тутсангиз, “ошиғингиз олчи” бўлади. Шунингдек, кўпроқ вақтингизни карьера, ундан ортганинигина дам олишга ажратсангиз, айни муддао бўлади. Бироқ унутмангки, юқорига кўтарилиш йўлида учратаётган одамлар билан мулойим бўлинг. Негаки вақти келиб пастга тушаётганингизда улар билан яна учрашасиз. Дам олишни мазмунли ўтказиш учун эса мутолаага эътибор қаратганингиз мақул. Зеро, китоб ўқишдан кўра, арзонроқ вақти чоғлик ва давомийроқ роҳат бўлмаса керак. Шунингдек, кундалик ёзиш ҳам четдан ўзингизга назар ташлашга беминнат кўмакчи бўлади. Унутманг, инсоннинг хатти-ҳаракатлари — фикрларининг энг яхши таржимонидир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81