АсосийJamiyat

ТИВ январь ойида Ухандан қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан алоқага чиқишларини сўрамоқда

'ТИВ январь ойида Ухандан қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан алоқага чиқишларини сўрамоқда'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020-йил 25-январь куни коронавирус тарқалиши сабабли, Хитой ҳукумати мамлакатнинг 1,2 миллиард киши истиқомат қиладиган 25 та провинсияси, марказга бўйсунадиган шаҳарлари ва махсус маъмурий ҳудудларида соғлиқни сақлаш бўйича энг юқори даражадаги фавқулодда вазиятни жорий этди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилмоқда

Хубей провинсиясининг 15 дан ортиқ шаҳарларида махсус карантин чоралари жорий этилган: транспорт вақтинча тўхтатилган, вокзаллар ва аэропортлар ишламаяпти. Пекин шаҳрида 30 дан ортиқ киши ушбу касалликни юқтирган бўлиб, у ерда аксар диққатга сазовор жойлар, театрлар, музейлар, шу жумладан Тақиқланган шаҳар ёпилган.

Элчихона Хитойда бўлиб турган ёки мамлакатга туризм ва бошқа мақсадлар учун ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига барча хавф-хатарларни инобатга олиш ва барча эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.

Элчихона январь ойида Ухандан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни қатъий тавсия қилади.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +86 135-1102-4242 Бобур Яхяйев, +86 139 1175-4476 Шухрат Умиров) ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.:+86 131-2255-5772, Aзиз Улуғбеков) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Мавзуга оид:

  • Касаллик Хитой чегарасидан чиқиб, бошқа давлатлар ҳудудларига ҳам тарқалмоқда — ССВ.
  • Хитойдаги хавфли вирус АҚШда ҳам аниқланди
  • Хитойда вирус тарқалишини текшираётган шифокорнинг ўзи ҳам касалликни юқтириб олди
  • Хитойда аниқланган номаълум вирус дунё аҳлини ваҳимага солмоқда (Видео)
  • ТИВ Ўзбекистон фуқаролари ва хорижда бўлиб турган ҳамюртларимизни огоҳлантиради
  • Коронавирус: жабрланганлар сони ортмоқда. Бу Ўзбекистон учун қай даражада хавфли?
  • Ухань шаҳри ёпилди. У ерда 30дан ортиқ ўзбекистонлик борлиги айтилмоқда
  • Тожикистон ва Хитой ўртасидаги авиапарвозлар тўхтатилди
  • Коронавирус ҳали вакцинаси топилмаган касаллик. У ҳақда нималарни билиш керак?
  • Хитойда оммавий тадбирларни ўтказилиши бекор қилинди
  • Хитойнинг Хубей вилоятида яна тўққизта шаҳар ёпилди
  • Ўзбекистонда Хитойда тарқалган коронавирусдан сақланиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?
  • КОРОНАВИРУС: Қирғизистон чеклов эълон қилди

    Бошқа янгиликлар