1

“Ипак йўли дурдонаси: элларни ва дилларни бирлаштирган фестиваль

МАДАНИЯТ 04.10.2021, 16:19
“Ипак йўли дурдонаси: элларни ва дилларни бирлаштирган фестиваль

Тарихда “Тошкент кинофестивали” номини олган йирик санъат анжумани кўплаб жаҳон киноси вакиллари ва мухлислари ёдида қолган бўлса ажаб эмас. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали илк бор 1968 йилда “Тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва халқлар дўстлиги учун” шиори остида  ўтказилган эди. Ўша йили дунёнинг 22 мамлакатимидан таниқли кинопродюсерлар, режисссерлар ва кино юлдузлари иштирок этган, 50 га яқин картиналар намойиш қилинган. Ушбу кинофестиваль 1988 йилга қадар мунтазам равишда ўтказиб келинган, совет иттифоқи парчаланганидан сўнг, мазкур  мамлакатимизда фақат 1992 ва 1997 йилларда ўтказилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш, ўзбек киносининг тарихий шуҳратини қайта тиклаш мақсадида бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ташкил топди. “Ўзбекфильм” давлат концернининг замонавий биноси ва павильонлари фойдаланишга топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги қарорига мувофиқ,  1968 — 1997 йиллар давомида Ўзбекистонда ўтказилиб келинган «Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивали» «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта тикланди, ушбу санъат анжуманини ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида Тошкент шаҳрида ўтказиш белгиланди. 

“Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида, ўн учинчи маробата ўтказилаётган  ушбу кинофестиваль   аввало, кино санъати орқали дунё мамлакатлари ўртасида маданий  мулоқотни янада мустаҳкамлаш, жаҳон киноусталари  билан ҳамкорликдаги  қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, инсонпарварлик ва бағрикенглик, халқлар дўстлигини тарғиб қилувчи,  маданий хилма-хиллигини акс эттирувчи энг сара жаҳон киноси дурдоналарини  жалб қилиш,  ушбу санъат тури орқали халқимизнинг бой тарихи ва бетакрор маданиятини дунёга кенг тарғиб этишни кўзда тутади. 

Кинофестваль муносабати билан 6-29 сентябрь кунлари  Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони”да Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган “Халқ юраги” туркумидан 24  нафар буюк шоир ва адибларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильмлар намойиш қилинди. 

27 сентябрь куни “Ўзбекфильм” киноконцернида Тошкент Халқаро кинофестивали муносабати билан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда юздан ортиқ журналист ва блогерлар иштирок этди. Анжуманда кинофествалнинг  мақсад ва вазифалари, ундан ўрин олган тадбирлар, тақдимотлар, намойишлар хусусида журналистларга маълумотлар берилди. 

Кинфестивалнинг қатнашчилари ва фахрий меҳмонлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Уларнинг кинофестивалдаги иштироки юзасидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди. 

Узоқ кутилган тадбир – “Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими, “Панорама” номи билан машҳур бўлган “Киночилар уйи” биносида бўлиб ўтди. 

Иштирокчилар ва меҳмонлар бу ерда яқинда очилган Кино тарихи музейи билан ҳам танишишди. Бу ерда ўзбек кинематографиянинг 100 йилликдан зиёд тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи нодир экспонатлар, фотосуратлар, кинотасмалар, либослар, қўлёзмалар, машҳур фильмларнинг афишалари ўрин олган. Ушбу афишаларнинг аксарияти кинофестиваль арафасида Россиядан, шунингдек мамлакатимизнинг турли муассасалари архивларидан келтирилди. Таъкидлаш жоизки, капитал реконструкция бинонинг модернизм даврига оид меъморий кўринишига таъсир қилмаган. Кинотеатрнинг фасадининг кўриниши сақлаб қолинади.

Очилиш маросимида жаҳон ва миллий кинонинг машҳур юлдузлари: 355 хорижлик киноижодкор ва дунёнинг 55 таниқли кино юлдузлари иштирок этишди. Очилиш маросимига Озарбайжон, Беларусь, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркия ва ўзбекистонлик машҳур киноижодкорлар ҳам ташриф буюришди. Очилиш маросимида турли мамлакатлар делегациялари вакиллари, кино ва эстрада юлдузлари анъанавий қизил йўлакдан ўтишди. 

Очилиш маросимида Ўзбекистон респуликаси Президенти шавкат Мирзиёевнинг табригини Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимков ўқиб эшиттирди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон Ренспубликаси Кинематография агнтлиги бош директори Ф.Абдухолиқов, россиялик кинопродюссер ва режиссёр Т.Бекмамбетов, америкалик машҳур мультиплакатор ва режиссёр Роб Минкофф ва бошқалар кинофестивалнинг аҳамияти, юртимизда кинематографияни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар, бугунги жаҳон киноси олдида турган масалалард хусусида қисқача сўз юритишди. Бир қатор давлатлар делегациялари вакиллари томоидан фестивалнинг расмий байроғи туширилди. Шундан сўнг ўзбек ва жаҳон киносида куйланган қўшиқлар асосида тузилган мусиқий композиция томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди. Тадбирда хориж мусиқасининг атоқли вакиллари Россия халқ артисти  Филипп Киркоров, турк мусиқасининг машҳур юлдузларидан бири Сердар Ортач, тожикистоник хонанда Хужастаи Мирзовали ва бошқалар ижросидаги куй-қзўшиқлар янгради. 

29 сентябрдан кинофестивалнинг икки муҳим танлови “Янги авлод киноси” ҳамда “Кино беш кунда” лойиҳалари иш бошлади. 

“Янги авлод киноси” танловида турли давлатлардан келган киноижодкорлар сўнгги йилларда яратилган қисқа метражли фильмлари билан иштирок этишди. “Кино беш кунда” танлови шартига кўра, дунёнинг 25 та мамлакатидан келган кинорежиссёрлар 5 кун муддат ичида инсоний қадриятлар, экология ва саломатлик, ҳамжиҳатлик, миллий ва глобал қарашлар акс этган қисқа метражли фильмларни суратга олиб, танлов ҳайҳатига топширишлари керак. 

“Кино беш кунда” лойиҳаси иштирокчилари 22 сентябрдан бошлаб, мамлакатимизнинг турли ҳудудлари бўйлаб, ўз сценарийлари асосида фильм суратга олишни бошлашди. 27 сентябрь куни суратга олиш ишлари якунланди. Фильмлар бўйича “Ёшлик” студиясида монтаж ва овозлаштириш ишлари амалга оширилди. Ёшларнинг ижодий ишлари мамлакатимиз ва турли хорижий мамлакатларнинг кино арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.

“Янги авлод киноси” ва “Кино 5 кунда” лойиҳалари асосида тақдим этилган фильмлар Кинофестиваль павильонларида томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди. 

“Жаҳон киноси кунлари” ҳам катта тантаналар билан бошланди. Ҳар бир мамлакат киноси кунларининг очилиши катта байрамга айланиб кетди. Пойтахтимизнинг турли маданият муассасалари – “Ўзбекистон” анжуманлар саройи, Республика Киночилар уйи, Ўзбекистон Миллий академик драма театри, Муқимий номидагимусиқали драма театри, Республика Қўғирчоқ театри, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри, Республика Ёшлар театри сингари маданият ва санъат масканларида кинофестиваль иштирокчилари, миллий ва хорижий кино юлдузлари, мухлис ва мутахассислар иштирок этди. 

Тошкент халқаро кинофестивалида 14 та мамлакат  - Озарбайжон, Беларусь, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон  Туркия,  Ўзбекистон киноси кунлари ҳам ўтказилди. 

30 сентябрь куни “Жаҳон киноси кунлари” лойиҳасининг хорижий иштирокчилари ўзбек санъаткорлари ҳамроҳлигида мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнаб кетишди. Мазкур кинофестиваль доирасида юртимизнинг бир қатор шаҳарларида жами олтита кинотеатр фойдаланишга топширилди. Кинофестивалга 150 дан ортиқ хорижй фильмлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг асосий қисми ўзбек тилидаги субтитрлар билан намойш қилинди. 

Иштирокчи давлатларнинг режиссёрлари ва актёрлари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади. Таниқли хорижий кино усталари иштирокида ижодий учрашувлар ўтказилади. Ҳар бир мамлакат делегацияси учун алоҳида локациялар – кинотеатр ёки театрлар ажратилди.

29 сентябрь куни “Ўзбекфильм” киноконцерни тақдимотида Даниянинг “Danmon Group” компанияси раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, кинофестивал иштирокчилари таклф этилди. Унда компаниянинг етакчи вакиллари, мутахассислар, фестивалт қатнашчилари  иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлиги директори Ф.Абдухолиқов, Даниянинг “Danmon Group” компанияси масъул ходими Хеннинг Броннум ва бошқалар бу янги техника ва технологияларнинг кинематография ривожидаги аҳамияти, бу борада хорижий корхоналар билан ҳамкорлик истиқболлари, янги асбоб-ускуналардан фойдаланиш масалалари хусусида сўз юритдилар. 

Сир эмаски, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан кинематография соҳаси учун юқори малакали ижодий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда. 

2018 йил 19 октябрда Ўзбекистон ваРоссия ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг олий таълим бўйича таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши тўғрисида» битим имзоланган эди. 

2021 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Тошкент шаҳрида «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Айтиш жоизки, бу қарорнинг имзоланиши мамлакатимиз олий таълим тизими ва кинематография ривожидаа муҳим тарихий воқеа бўлди. 

Мазкур филиалда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, драматургия ва продюсерлик йўналишлари бўйича талабаларга сабоқ бериш бошланади.

Кинофестиваль дастуридан ўрин олган “Марказий Осиё мамлакатлари киноси кунлари” ҳамда шу муносабат билан  ўтказиладиган киноконференция минтақавий маданий ҳамкорликни ривожлантиришда янгича босқич бўлиши кутилмоқда.  Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида янги кинотеатрлар очилиши, янги фильмлар, нашрлар, лойиҳалар тақдимоти ҳам кинофестивалга алоҳида руҳ, ёрқинлик бахш этади. 

Шунингдек, Тошкент кинофестивали давомида  хорижлик ва маҳаллий кинокомпаниялар, киностудиялар ва телекомпаниялар иштирокида кинобозор ташкил қилиш, уларнинг фильмлар, сериаллар ва бошқа аудиовизуал маҳсулотларни ўзаро алмашиши, харид қилиши ва сотишига кўмаклашиш, энг сўнгги инновацион лойиҳалар тақдимотларини ўтказиш, мамлакатимиз кинолокацияларини намойиш этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, кинофестиваль доирасида Қозоғистон, Қмрғизистон, Тожикистон кино ташкилотларининг мутасаддилари иштирокида музокаралар ўтказилди. Ҳамкорлик бўйтча бир қатор мемонардумлар имзоланди. Тожик, қозоқ, қирғиз, туркман киноижодкорлари томонидан сўнгги йилларда яратилган бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар юртимиз экранларида намойиш қилинди. 

Кинематография тарихида ҳужжатли кино муҳим ўрин тутади. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги қошида Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси фаолият кўрсатмоқда. Кинофестиваль доирасида турли мамлакатларнинг ҳужжатли кино усталари иштирокида “Ҳужжатли кино кунлари” ҳам ўтказилди. Улар иштирокида давра суҳбатлари, маҳорат дарслари, турли мамлакатларда яратилган 20 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар намойиш қилинди. 

Кинематографиянинг энг муҳим масалаларидан яна бири яратилган киноасарларни сақлаш ва кейинги авлодларга ҳам бекаму етказишдир. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Миллий кино фонди ўз биносига эга эмасди. “Ўзбеккино” Миллий агентлигида етарлича шариотлар бўлмагани учун жуда кўп тарихий тасмалар Ўзбекистон Миллий архивига топширилган эди. Мазкур санъат анжумани доирасида Ўзбекистон кино фонди ҳам ўзининг алоҳида биносига эга бўлди. Бинонинг очилиш маросимида кўпгина маҳаллий ва хорижий киноижодкорлар иштирок этишди. 

Турли мамлакатлардан ташриф буюрган таниқли кино арбоблари, кинорежиссёрлар ва операторлар, актёрлар ва кинотанқидчилар кинофестиваль кунлари Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар билан яқиндан танишишди. 

“Биринчи марта Тошкентга ҳамкорликда фильм ишлаганимизда келгандим, бир ой давомида бу ерда яшаганмиз, аммо мамлакат билан яқиндан танишиш имкони бўлмаган, - дейди ҳиндистонлик киноактёр ва продюсер Митхун Чакраборти. – Тошкентга келиб, ҳайратимни бекита олмадим. Aэропортнинг ўзидаёқ улкан ўзгаришларни кўриб, худдики, ўзимни Европага келиб қолгандек ҳис қилдим. Aлбатта жуда ҳам чиройли, меҳрли халқингиз ҳам ўзгаришларга кўрк беряпти. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида азалдан жуда яқин дўстона алоқалар бўлган ва бугун ҳам бу алоқалар нафақат кино ва сериаллар, балкибарча соҳаларда давом этиб келяпти. Булар мени фақат қувонтиради”. 

“Мен дунёнинг турли мамлакатларидаги кинематографистлар қатори машҳур ва афсонавий кинофестивалнинг қайта тиклангани учун Ўзбекистон Республикаси раҳбариятидан жуда миннатдорман! – дейди америкалик кинорежиссёр Стивен Сигал, кинорежиссёр. – Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган таниқли кино намояндалари иштирокидаги мазкур кинофестиваль жуда катта миқёсли воқеага айланишига ишонаман! Янги Ўзбекистондаги Тошкент  халқаро кинофестивали дўстона ва ижодий мулоқотларга бой бўладиган майдон сифатида ўзининг аввалги шуҳратини яна қайта тиклайди! Биз биргаликда унутилмас воқеаларни гувоҳи бўлиб, жуда мазмунли кунларни бошимиздан кечирамиз, деган умиддаман. Кинофестивалга таклиф этганингиздан миннатдорман!

Туркиялик ҳужжатли кино устаси Ҳусейн Ўзденнинг фикрича, “Туркия ва Ўзбекистон ўртасида муштарак жиҳатлар жуда кўп. Мен Онадўлида, Туркияда нимани кўрган бўлсам, Ўзбекистонда ҳам шуни топа оламан. Тилимиз,  урф-одатларимиз, эътиқодимиз бир. Ўзбекистондаги бу галги ташрифим асносида жуда катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдим. Биргина Тошкент халқаро кинофестивалининг қайта тикланиши ҳам Янги Ўзбекистоннинг ютуқларидан бири деб бемалол айтиши мумкин. 

Кинофестиваль доирасида Роб Минкофф, Тимур Бикмамбетов, Жерар Депардье, Стивен Сигал, Люк Бессон сингари ўнлаб кино усталари “Ўзбекфильм” павильонларида ёш ўзбек киноижодкорлари учун маҳорат дарсларини ўтишди. Ёшлар кино соҳасида ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоблар олишди. Хорижлик машҳур кино юлдузлари ўз фаолиятлари билан боғлиқ энг қизиқарли воқеаларни, ҳаётий тажрибаларини сўзлаб беришди. 

Маросимда бир ҳафта давомида кинофестивал дориаисда ўтказилган тадбирлар акс эттган фильм томошабиинлар эътиборига ҳавола қилинди. Фестивалнинг тантанали ёпилиши маросими 3 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Renessans Hall” мажмуасида бўлиб ўтди. 

Шундан сўнг фестивалнинг нуфузли меҳмонлари вакиллари, ҳакамлар ҳайъати аъзолари чиқиб келишди. Россиялик машҳур кинопродюсер, халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси Тимур Бекмамбетов Кинофестиваль иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган мурожаатномасини ўқиб эшиттирди. 

Мурожаатномада жумладан шундай дейилади:

Салкам чорак асрлик танаффусдан сўнг Сизнинг ташаббусингиз билан қайта тикланган “Ипак йўли дурдонаси” Ўн учинчи Тошкент халқаро кинофестивали дунёнинг элликка яқин мамлакатидан келган киноижодкорларни бирлаштирди. 

Бир ҳафта давомида жаҳон киносинингсўнгги йилларда яратилган сара намуналари Ўзбекистон экранларида намойиш этилди,   дунё кинематографиясида кечаётган ўзгаришлар хусусида фикр алмашилди, маҳорат дарслари ташкил этилди.  Фестиваль пандемия боис   бир-бирини узоқ вақт кўрмаган,  соғинган инсонларга  дийдор бахш этди. 

         Бу йирик   кинофестиваль Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кинофестивалининг барча яхши анъаналарини ўзида акс эттиргани, халқаро талаблар ва андозалар асосида, юксак даражада  ўтказилганини мамнуният билан қайд этишимиз лозим. 

Бутун дунёда  юз бераётган мураккаб жараёнларга қарамай,  ушбу  кинофестиваль “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтказилгани  ҳам рамзий маънога эга. Бу шиор Янги Ўзбекистоннинг  – келажакка интилаётган мамлакатнинг янги қиёфасига тўла  мос келади”. 

Шундан сўнг, кинофестиваль иштирокчилари ва ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди. 

“Кино беш кунда” танлови бўйича германиялик ён киноижодкорлар суратга олган “Қирғоқ” бадиий фильми “Экологик муаммоларнинг ёрқин ифодаси учун” номинациясида ғолиб деб топилди. Эстониялик режисссёр Надия Тушка “Оилавий қадриятлар ифодаси учун” мукофотланди. “Маърифат ва тараққиёт” номинациясида  озарбойжон режиссёр Мурод Ҳусаинов тақдирланди. 

Жанубий кореялик режиссёр Пак Су Мин “Такрор хотиралар” фильми учун “Фестиваль кашфиёти” номинацияси бўйича ғолиб топилди. Ҳайъат аъзоларининг махсус соврини ўзбекистонлик Саидаъло Маъсудхоновнинг “Объектив фильми учун берилди. “Энг яхши эркак роли” учун яна бир ҳамюртимиз Турсунбой Пиржонов, “Энг яхши аёл роли” учун ҳам ўзбекистонлик Мадина Маҳмудова тақдирланди.  Ниҳоят гран-при “Ипак йўлида” фильми учун ҳамюртимиз, ёш режисссёр Шерзод Назаровга насиб этди. 

“Янги авлод киноси” танловида эса, “энг яхши жркак роли” учун тожикистонлик Абдукарим Машраб, “энг яхши аёл роли учун” “Франка” фильми бош роль ижрочиси Мария Поддубна лойиқ кўрилди. Мазкур фильминг режиссёри Дмитрий Семёнов “Энг яхши режиссёрлик иши учун” мукофотини қўлга киритди. Тожикистонлик Манзарали Шерали томонидан сурагга олинган “Юк” бадиий фильми танловнинг энг язши фильми деб топилди. Мукофотларни франциялик машҳур актёр Жерар Демапрдье, машҳур кинорежиссёрлар Люк Бессон, Тимур Бекмамбетов, Қозоғистон Республикаси Маданит вазири Ақтоти райимқулова ва бошқалар тантанали равишда топширишди. Шундан сўнг делегациялар вакиллари томонидан кинофестиваль байроғи туширилди. 

Тақдирлаш маросимидан сўнг махсус концерт дастури бошланди. Ўзбекистонлик санъат усталаридан Женисбек Пиязов, Озода Нурсаидова, Равшан Намозов, Жаҳонгир Позилжонов, жаҳон эстрадаси вакилларидан Александр Ревва, “Boney M.” гуруҳи аъзолари ва бошқа жамоалар иштирокидаги куй-қўшиқлар намойиш қилинди. 

Рустам Жабборов,

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1