1

Урганчда “Ўзбек қизи” фильми намойиш этилди

МАДАНИЯТ 02.05.2024, 12:52
Урганчда “Ўзбек қизи” фильми намойиш этилди

Хоразмда бўлиб ўтаётган “Кинокарвон” тадбирлари доирасида Урганч шаҳридаги Худойберган Девонов номидаги кинотеатрда “Ўзбек қизи” фильми томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, 300 нафардан иборат ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва талаба ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадбирлар доирасида ижодий жамоа Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳарбий-академик лицейида, Хоразмнинг Янгибозор, Қўшкўпир ва Хива туманларидаги маданият марказларида аҳоли билан ижодий учрашувлар ўтказди ва миллий филмлар намойиши бўлиб ўтди.

Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган “Кинокарвон” бундан олдин Фарғона ва Сирдарё вилоятларида бўлди. Акция бутун республика бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, қолган вилоятларда ҳам ижодий сафарларини давом эттириши кўзда тутилган.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1