1

Раъно Шодиева бу сафар терговчи ролида (видео)

МАДАНИЯТ 02.05.2024, 17:32
Раъно Шодиева бу сафар терговчи ролида (видео)

Кинематография агентлиги, Бош Прокуратура ва "Фан энтертаинмент cинема” студияси ҳамкорлигида "Адолат" номли кўп қисмли сериалнинг суратга олиш жараёнлари бошланди.

Сериал  прокуратура ходими, терговчи Адолат Алиева ҳақида бўлиб, бу ролни Раъно Шодиева гавдалантирмоқда. Адолат Алиева хизмат фаолияти давомида кўплаб жиноятларни фош қилиш ва уларга қарши курашишда ҳамкасбларига ўрнак бўлган.

Сенарий муаллифи Улуғбек Абдусагатов, постановкачи режиссёрлар Илҳом Муҳаммадибрагимов ҳамда Зоҳид Зокиров, постановкачи операторлар Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар, продюсер Бахтиёр Фаттоҳов.  

 Сериалда бош ролларни Раъно Шодиева, Матёқуб Матчонов, Бобур Йўлдошев, Шахсанем Абдижамилова, Умид Хўжаев ва бошқа таниқли актёр ва актрисалар ижро этмоқда.

"Адолат" сериали тақдимоти 2024-йил сентябр ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1