1

​ “Оммавий маданият” шарпаси ёхуд оммавий аҳлоқсизлик ҳақида

ДУНЁ 08.02.2017, 15:55
Теглар: Муҳаббат, Байрам
​ “Оммавий маданият” шарпаси ёхуд оммавий аҳлоқсизлик ҳақида

Замонавий ахборот тарқатувчивоситалар туфайли маконда ахборот ранг-баранглиги ошиб унинг оқимини шиддатлашмоқда. Ахборот улушида аксарияти мазмунан фойдали бўлсада, бироқ, маконда қадриятларимиз ва маънавий дунёмизга зид бўлган “оммавий маданият” мазмунидаги ахборотлар тарқалиб ва уларнинг ижтимоий онгга бўлаётган таъсири барчамизни безовта қилмай қолмайди, албатта.

Бунга мисол тариқасида ҳар йили, 14 февраль санаси арафасида,хусусан, айни дамларда, ижтимоий тармоқларда урчиб кетадиган “Валентин куни”нига оид тарғибот ва ғарбона шарафлашга оид турли хил мазмундаги ахборотларни (видео, аудио, фото, ёзишмалар) айтишимиз мумкин.

Адолат учун айтишимиз лозимки,ахборот истеъмолчисининг ёшини назарда тутиб, ёшларимизнинг табиий ишонувчанлиги, шу жумладан, уларни носоғлом ахборотлар оқимидан ҳимоялашимиз зарурлиги боис, сўнгги йилларда юртимизда изчиллик билан олиб борилган ва олиб борилаётган маънавий тадбирлар Интернет тармоғининг миллий сегментида “Валентин куни” ёхуд “Севишганлар куни” сингари “оммавий маданият” унсурлари кескин бартараф этилди. Бироқ таъкидлаш жоизки, миллий ўзлик ва ўзимизга хос тафаккур тарзига зиён етказиши мумкин бўлган бундай иллатларга муросасиз бўлиш, назаримизда, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ва бундай ғоявий иллатга қарши самарали кураш олиб боришимизда унинг илдизлари ва бугунги тенденцияларидан бохабар бўлиб ва унга назар солишимиз фойдадан ҳоли бўлмаса керак.

Агарда “Валентин куни” тарихига назар соладиган бўлсак, унинг илдизлари оммавий аҳлоқсизлик ва беҳаёликка бориб тақалар экан. Маълумотларга қараганда Рим императори Клавдий Валентин исмли руҳонийни 14 февраль куни қатл қилган, таъқиққа қарамай аскарларни хуфиёна равишда никоҳдан ўтказгани учун. Ва ушбу қатл маросими шаҳарда аҳлоқсизлик (эротик) фестивали (Lupercalia, муҳаббат худосига бағишлаб) ўтаётган кун билан бир вақтга тўғри келган. Афсоналарга қараганда ушбу фестиваль манзараси, дин пайдо бўлганга қадар пайдо бўлиб, омма кўз олдида маънавий бузуқ кишилардан (аёл ва эркак) иборат гуруҳ томонидан ўзларининг аҳлоқсизхис-туйғуларини жирканч ҳаракатларда намойиш этишдан иборат бўлган. Фестивальнинг бош ғояси, гуёки,севишган жуфтлар ўзларини топишлари ва бола туғилишини кўпайтиришга хизмат қилиш орқали, оммавий аҳлоқсизликни намойиш қилиб одамлар онгига сингдириш эди. Кейинги фестивальларда эса, Валентин руҳонийнинг номи ҳам муҳаббат “ҳимоячиси” сифатида тилга олиниб, унинг номи талаффузда осон бўлгани боистилга олиниб байрам ҳам унинг номи билан атала бошланган.

Дастлаб католик черкови руҳоний Валентинни илоҳийлар сафига қўшган бўлсада, вақт ўтиши билан, диний ислоҳотлар сабабли, у ҳақидаги маълумотлар нохолис ва асоссиз бўлгани боис, Черков ўзининг адабиёти ва байрам саналари календаридан чиқариб ташлаган. Ва бугунги кунда католик, христиан, протестант Черковлари ҳам “Валентин куни”ни дин билан боғлашмайди, диний байрам сифатида тан олишмайди. Аксинча, мисол учун, Рус православ черкови “Валентин куни”ни кескин қоралаб, уни аҳлоқсизлик ва маънавий бузуқлик, дея таърифлаб, православияга эътиқод қилувчи кишиларга 8 июль куни оилавий муҳаббат ва садоқат кунини нишонлашни тавсия қилишар экан.

Шўролар мамлакати парчаланиши арафасида, асосан 1990 йилларга тўғри келади, ахборот макони очиқлиги боис ғарбдан “оммавий маданият” элементлари, шу жумладан, валентин куниҳам байрам сифатида кириб келади. Поссовет ҳудудида атеизмнинг устиворлиги, диний идораларнинг жамиятни диний тарбиясидаги роли чекланганлиги, мафкуравий идоралар фаолияти анча заифлашгани боис ғарбнинг “оммавий маданият” каби байрамларига қарши тура оладиган ғоявий-маънавий кучлар ожизлик қилди. Ва улар яшин тезлигида оммалаша билди.

Дунёда кечаётган тенденцияларга назар соладиган бўлсак, илдизлари оммавий аҳлоқсизликка бориб тақаладиган бундай байрамларга (Lupercalia куни, Валентин куни,) беозор, қулоққа ёқимли ва кўнгилга осон йўл топадиган ном билан севишканлар куни, дея аташиб, уни ғоявий ва бадиий жиҳатлар янада бойитиб, бундан мўмай даромад топиш ниятида бўлган ахлоқсизлик тарғиботчилариёш авлодни чалғитиб унинг онгини заҳарлаб ўзлигидан айириб, оила қадриятларини бузиб, жамиятнинг маънавий негизларига зиён етказмоқдалар. Ва ушбу тенденциянинг салбий оқибатини Ғарбнинг бугунги қиёфасига назар солиб билишимиз қийин бўлмаса керак.Оила қадриятларини издан чиқариш, бир жинсли никоҳлар, оммавий ахлоқсизлик гирдобининг тобора чуқурлашиб бораётганини кўришимиз мумкин.

Яна бир мулоҳаза: “Валентин куни”нинг муқаддас ислом динимиз ёки халқнинг қадимий урф-одатлари билан боғлиқ жиҳатлари мутлақо йўқ. Мамлакатимиз аҳолиси кўп миллатли ва кўп конфессиялидир. Турфа маданият ва бағрикенглик ҳукм сўрмоқда.Бироқ илдизлари оммавий ахлоқсизликка бориб тақаладиган “Валентин куни” каби “оммавий маданият” элементларидан ёшларимизни ҳимоялашимиз зарур бўлиб, унинг тарғиботи кўзланган ҳар қандай ишларга шунчаки томошабин бўлиб туриш, юрт келажаги, авлодлар келажаги ва асрлар давомида асраб-авайлаб келинаётган ўлмас қадриятларимизга хиёнатдир. Назаримизда, бундай ҳолатларда жавобимиз кескин ва муросасиз бўлиши зарур. Бироқ аччиқ бўлсада таъкидлаш зарурки, айрим ёшларимиз (улар кўпчиликни ташкил этмаса ҳам) томонидан ушбу кунни, аслида унинг илдизларини билмасдан туриб, ҳали ҳануз айрим тор доираларда нишонлаб келишаётганлари сир эмас.

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак деганларидай, “оммавий маданият” мазмунидага ҳар қандай ғарбона (шарқона) бузғунчи ғоя ва тадбирларга қарши курашда иммунитет воситаларининг бири сифатида, жамиятни, айниқса, ёш авлодни ҳимоялаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, мазмунан ўзбекона табиатимизга мос, диний ва дунёвий қадриятларимиз билан (мамлакат аҳолисининг барча қатламига: тилидан ва динидан қатъий назар) ҳамоханг бўлган маданий ва маънавий тадбирларнинг муқобилини яратиб, таклиф этиб ва жорий қилмоғимиз керакдир, балки.

Фахриддин СОЛИЕВ

Шарҳлар

Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

03.08.2019, 22:17

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 11 август куни кенг нишонланиши ҳақида хабар бергандик. Маълумки, аввалги Ҳайит байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари...
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

30.09.2017, 09:23

Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Ўзбекистонда кенг нишонланадиган Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларга ўз табригини йўллади. Табрик матни ЎзАда эълон қилинди. Қадрли...
​Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди

28.06.2017, 10:36

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди. Президент Қарори билан Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа...
​ҲИНДЧА МУҲАББАТ

21.06.2017, 16:08

Халқимга ёрдам керак, унинг дардлари кўпТест синовларини муваффақиятли топширган Озод пойтахтдаги энг нуфузли тиббиёт институти талабасига айланди. Ўқишга янги қабул қилинганларни табриклаш маросими ҳашаматли залда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1