1

Шифо маслаҳат: “АФРИКАЧА ҚОВУН” — ПАПАЙЯНИНГ ШИФОБАХШЛИГИ

САЛОМАТЛИК 27.11.2017, 15:48
Шифо маслаҳат: “АФРИКАЧА ҚОВУН” — ПАПАЙЯНИНГ ШИФОБАХШЛИГИ

Папайя мевасининг асосий моддаси – папаин, у қонни суюлтиради, тромбоцитларнинг тўпланишига тўсқинлик қилади ва томирлар деворида йиғилган моддаларни эритади, шунингдек, яраларнинг битиш жараёнини тезлаштиради ва соғлом тўқималар учун хавфсиз саналади.

ПАПАЙЯ ҚАЕРДА ЎСАДИ?

Пўсти олтин рангли, ичи зангори бу мева Жанубий Америка ва Африка мамлакатларида ўсади. Мазаси ва ҳиди янги узилган қовунни эслатади. Шунинг учун бўлса керак, папайя “қовун дарахти” деб ҳам аталади. Маълумотларга қараганда, папайянинг мингдан ортиқ нави бор. Қайси мамлакатда ўстирилишига қараб нафақат мевасининг кўриниши, балки мазаси ҳам фарқ қилади. Бироқ уларнинг барини бир хусусият бирлаштириб туради – тўйимли ва саломатлик учун фойдали.

ПАРҲЕЗ МАҲСУЛОТ

Папайянинг энг муҳим хусусияти — меваси ва барглари таркибидаги папаин ферментидир. Физиологик таъсирига кўра, у ошқозон ширасига ўхшаб кетади. Шунинг учун ҳам папайя мевасидан ҳазмни яхшилайдиган парҳез маҳсулот сифатида фойдаланилади. Папаиннинг оқсилни парчалаш хусусияти қаттиқ гўштни юмшатишда қўл келади. Шу мақсадда тропик ўлкаларда овқатларга бир бўлак папайя қўшиб юборилади. Энг қаттиқ гўштни ҳам папайя баргига ўраб қўйилса, бир неча соатдан кейин юмшаб қолиши тайин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1