1

Фредерик Старр: Ўзбекистондаги ислоҳотлар – Мирзиёевнинг ногаҳоний иштиёқи эмас

СИЁСАТ 16.05.2018, 14:26
Фредерик Старр: Ўзбекистондаги ислоҳотлар – Мирзиёевнинг ногаҳоний иштиёқи эмас

«Uzbekistan Today» ахборот агентлиги журналисти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи арафасида Жон Хопкинс университети (АҚШ) қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти вакили Фредерик Старр билан учрашди. Қуйидаги интервьюда Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги, ислоҳотлар ва ҳамкорликнинг янги йўллари ҳақида сўз боради.

– Жаноб Старр, шу кунларда мана шу ерда, Вашингтонда сизнинг навбатдаги “Ўзбекистоннинг янги сиймоси” деб номланган янги китобингизнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Китоб нима ҳақида? Китобни ёзишингизга нима туртки бўлди?

– 2017 йил барча жабҳаларда жадал юмушлар, фаоллик йили бўлди. Самарали ислоҳотлар ўтказилди, кенг ўзгаришлар кўплаб соҳаларга дахлдор бўлди – юриспруденция, халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар. Ислоҳотлар кўп бўлганидан бу ерда, АҚШда кўпчилик ушбу ўзгаришларни англолмай қолдилар. Айнан содир бўлаётган ҳодисаларни тасвирлаш, муҳокама этиш ёки баҳолаш эмас – айнан тасвирлаш истаги – бизни ушбу китобни тайёрлашга чорлади. Тошкентлик ҳамкасабалар билан ҳамкорлик шарофати ила дарҳол кўплаб ахборотларни йиғишга муваффақ бўлдик ва халқаро муносабатлар, юриспенденция, иқтисодиёт, сиёсат соҳаларидаги энг яхши дунё экспертларининг қўллаб-қувватлаши ёрдамида Ўзбекистонда рўй бераётган ислоҳотларни ўзига хос обзор қилишга интилдик.

Биз ишонамизки, Ўзбекистон ўзининг “янги сийсоси”ни яратади ва у эскисига қарама-қарши бўлмайди. “Янги сиймо” тадрижий равишда такомиллашиб боради.

– Сиз Ўзбекистонни, унинг тарихини яхши биласиз. Нима деб ўйлайсиз, республикамиз яқин келажакда қандай кўринишга эга бўлади?

– Ўзбекистон мустақил суверен давлат сифатида ёш мамлакатдир. Сизнинг заминингизда ноёб ёдгорликлар, Бухоро, Қўқон, Хива каби олис ўтмишга эга кўплаб тарихий шаҳарлар мавжуд... Айни дамда мен менинг назаримда Ўзбекистонда мувозий равишда содир бўлаётган икки нарсанинг гувоҳи бўлиб турибман. Биринчиси: суверен ёш мамлакат иқтисодиётда жадал равишда ривожланмоқда. Мамлакатингиз Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг барча қўшниларига ёрдам қўлини чўзди – бу умуман муҳим қарордир. Ахир, регионингиздаги ҳар бир мамлакат мустақил ва такрорланмас. Ўзбекистон қанчалик кучли бўлса, регионингиз ҳам шунча кучайиб бораверади.

Замонавий Ўзбекистоннинг иккинчи белгиси – бу иқтисодий тараққийлашган давлат имижини бой маданият, анъаналар ва мероси билан бир сақлаб, ривожлантираётганидир.

– Бугунги Ўзбекистондаги ислоҳотларни қандай баҳолайсиз?

– Бугун ҳамма ўзбек ислоҳотлари ҳақида сўз очмоқда ва уларни йўқдан бор бўлгандек қабул қилишмоқда. Агар таҳлил этадиган бўлсак, ислоҳотлар жараёни анча йиллар аввал бошланганди ва муҳим ислоҳотлар 10–15 йил аввал ўтказилганди. Гап шундаки, одамлар ислоҳотларни киритиш ва жорий этиш ҳақида анча илгари ўйлашганди. Бугун ислоҳотларни тўғри ва ақл билан ҳаёт тадбиқ этишяпти. Мамлакатингизда рўй бераётган кўплаб ислоҳотларни ногаҳоний иштиёқ деб қабул қилмаслик лозим. Уларнинг ҳар бири устида олий тоифали мутахассисларнинг катта жамоаси синчиклаб бош қотиришган.

Бугун ушбу ривожланиш ёш, яхши таълим олган мутахассислар туфайли амалга ошмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги ёш жамоаси ҳурматга сазовор ғаройиб ишларни амалга оширмоқда. #UZBUSA2018

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1