1

Буюк Британия ТИВ вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга келди

СИЁСАТ 23.04.2024, 12:07
Буюк Британия ТИВ вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга келди

Буюк Британия ТИВ вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, айни пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мартабали меҳмоннинг мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан музокараси бошланди. 

Учрашувда минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.

Кемерон Марказий Осиёга расмий ташрифи доирасида беш постсовет республикаси ва Мўғулистонга боришни режалаштирган. Европа давлати Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари сиёсатчининг сафаридан асосий мақсад иқтисодиёт ва таълим соҳаларидаги шериклик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, минтақа давлатлари мустақиллигини мустаҳкамлаш масалалари эканини таъкидламоқда.

 Девид Кемерон — британиялик сиёсатчи, узоқ йиллар Консервативлар партияси етакчиси бўлган. 2010—2016 йилларда Буюк Британия бош вазири лавозимида ишлаган. Ўтган йилнинг ноябр ойидан буён Ташқи ишлар вазирлигини бошқариб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1