1

CAREC : “Яхши қўшнилар. Яхши ҳамкорлар. Яхши истиқболлар”

ЖАМИЯТ 01.07.2019, 11:17
CAREC : “Яхши қўшнилар. Яхши ҳамкорлар. Яхши истиқболлар”

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (МОМИҲ / ЦАРЭС / CAREC) Маслаҳат кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Асосий мавзу – МОМИҲ институтининг унга аъзо мамлакатлар ўртасида иқлим ўзгариши масалалари борасидаги дастурларни молиялаштириш масалалари ҳамда глобал яшил ташаббуслар билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш.

Йиғилиш доирасида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга барвақт киритиладиган ва кенг қамровли инвестицияларнинг асослилиги ҳамда уларнинг мослашувчанлиги масалалари муҳокама этилди, ушбу масалалар жамият манфаатлари йўлида келгуси харажатларни камайтиришнинг энг самарали усули сифатида кўриб чиқилмоқда. Тадқиқотлар шундан далолат берадики, иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалиги, иқтисод ва кишилар ҳаётининг бошқа муҳим соҳаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳрида ўтказилган йиғилишда МОМИҲ институти раҳбарияти, Туркманистон, Мўғулистон, Покистон ва Ўзбекистондан беш нафар кўзга кўринган экспертлар, Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ), Қозоғистон Назарбоев университети, Хитой Халқ Республикасининг Тинч океани тараққиёт молия институти, Бельгиядаги Осиё тадқиқотлари Европа институтидан махсус меҳмонлар ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) вакиллари қатнашишди.

Йиғилишдан олдин МОМИҲ институти директори Баяраа Санжаасурэн ва унинг ўринбосари Искандар Абдуллаев Ўзбекистон ОАВ вакиллари билан учрашиб ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасида қилинадиган ишлар хусусида сўз юритишди.

«Иқлим ўзгариши кўплаб соҳаларга таъсир этмоқда»

«Иқлим ўзгариши энергетика, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги кабикўплаб соҳаларга ўз таъсирини ўтказиши маълум. Маслаҳат кенгаши ўз имкониятларидан фойдаланишни, аъзо мамлакатлар режаларини бирлаштириш, илмий изланишлар ва маълумотлар натижаларини бутун минтақага йўналтиришни МОМИҲ институтига тавсия қилди, – дейди МОМИҲ институти директориБаяраа Санжаасурэн. – Бу ҳудудлардаги илмий изланишлар натижаларини юқори даражада таъминлашга, натижада иқлим ўзгаришлари натижалари ҳақидаги маълумотларни ҳар бир лойиҳага киритишга ёрдам беради.

«Ривожланишнинг асосий шарти – мамлакатлараро ҳамкорлик»

«МОМИҲ -2019 дастурига бу йил Ўзбекистон мезбонлик қилади, – дейди МОМИҲ институти директори ўринбосари Искандар Абдуллаев. – Бу жуда муҳим. Биринчидан, мамалакатда кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда, иккинчидан Ўзбекистон ўз олдига минтақада интеграцияни мақсад қилиб қўйган. Ушбу институт иқтисод, молия, инфраструктура, туризм каби жабҳаларни ўзида қамраб олган. Институт илмий томонлама интеграцияни таъминлаш билан шуғулланади. Ўзбекистон бугунги кунда ривожланиш йўлидан кетаяпти, ривожланишнинг асосий шарти эса мамлакатлараро ҳамкорлик ҳисобланади. Демак янги алоқалар, қоидалар, тўғри ташкиллаштирилган инфраструктуралар керак. Бизнинг институт айнан шу жараёнга кўмак беради.

CAREC қандай ташкилот?

Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (CAREC) маълумотларни шакллантириш ва алмашиш орқали Марказий Осиёда ва Буюк Ипак Йўли мамлакатларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган ҳукуматлараро ташкилот.

Институт қароргоҳи Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном вилоятининг Урумчи шаҳрида жойлашган.

MOMИҲ институти Афғонистон, Озарбайжон, Хитой, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғилистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ўн бир аъзоси томонидан бошқарилади.

11 аъзо мамлакат ҳамкорликда фодаланадиган институт

Билимларни ривожлантириш инструментига асосланган МОМИҲ дастури “Яхши қўшнилар. Яхши ҳамкорлар. Яхши истиқболлар” тамойилига асосланиб, барқарор иқтисодий ўсиш ва минтақада умумий фаровонлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган натижалар ва стартегик ташаббусларни, минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қуввватлайдиган ўрганиш воситасидир.

МОМИҲ институти ўн бир аъзо мамлакатларга тегишли бўлиб, улар томонидан ҳамкорликда фойдаланилади: Афғонистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон.

Институт бешта кластерни ўзаро боғловчи марказ тариқасида фаолият юритади:

•Иқтисодий ва молиявий барқарорлик;

•савдо, туризм ва иқтисодий коридорлар;

•инфратузилма ва иқтисодий боғлиқлик;

•қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари;

•инсоният тараққиёти.

Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбатида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ҳамда кенг кўламли инвестицияларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи муҳкама қилинди. Бу эса келгусида харажатарни жамият манфаатлари йўлида камайтиришнинг энг самарали усулидир.

Дилфуза СОБИРОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1