1

Самарқандда қўшнисини айби билан қулаб тушган уй бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 15.05.2024, 20:42
Самарқандда қўшнисини айби билан қулаб тушган уй бўйича қўшимча маълумот берилди

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида “катлован” нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди.  

Бош прокуратуранинг darakchi.uz га маълум қилишича, Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли уйда яшовчи  фуқаро Мурадуллаев Ҳасаннинг қўшниси Т.Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун "катлован" қазиган. Қурувчиларга "катлонван" қазишни тўхтатишини, акс ҳолда уйи қулаб тушушини бир неча бор айтишига қарамасдан, қазишни давом эттирган. Натижада хонадон қулаб тушган. Бу ҳақида фуқаро ИИБга 300.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказган қўшниси Т.Бегматовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1