АсосийDunyo

Суиқасд қилинган Словакия бош вазирининг аҳволи маълум қилинди

'Суиқасд қилинган Словакия бош вазирининг аҳволи маълум қилинди'ning rasmi

Словакия Бош вазири Роберт Фицога суиқасд бўлди. Сиёсатчи ўқ жароҳатлари билан вертолётда Банска-Бистритсадаги касалхонага олиб кетилган. Суиқасд натижасида оғир яраланган Роберт Фицо муваффақиятли операция қилинди, деди Бош вазир ўринбосари Томас Тараба.

“Операция, хайриятки, муваффақиятли ўтди. Ўйлайманки, у охир-оқибат омон қолади. Ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ”, деди Тараба Унга кўра, Фицо жиддий жароҳат олган. Ўқлардан бири ошқозондан ўтди.

Операция деярли тўрт соат давом этган. Шундан сўнг сиёсатчи сунъий комага туширилган. У бу ҳолатда тахминан 24 соат қолади.

 71 ёшли ҳужумчи  суиқасдни сиёсий сабабларга кўра содир этганини тан олди. Турли манбаларга кўра, эркак бош вазирни тахминан беш марта отган. Ҳозир у ҳибсга олинган.

 

 

    Бошқа янгиликлар