1

Тошкентда ўзбек археологларининг шов-шувли кашфиёти – Окс Искандариясининг топилишига бағишланган конференция бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 23.07.2019, 09:48
Тошкентда ўзбек археологларининг шов-шувли кашфиёти – Окс Искандариясининг топилишига бағишланган конференция бўлиб ўтди

22 июль куни “Севимли” телеканали медиа-марказида ўзбек археологларининг шов-шувли кашфиёти – Окс Исканлариясининг топилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш, ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Эдвард Ртведалзе бошқариб боришди.

Маълумки, Э.Ртвеладзе раҳбарлигида бир гуруҳ олимлар кўп йиллик изланишлари давомида Сурхонларё вилояти ҳудудидан топилган,халқ орасида Кампиртепа номи билан машҳур бўлган тарихий ҳудуд Окс Искандарияси бўлиб чиқди. Амударё (қадимги Окс) соҳилида жойлашган эрамиздан аввалгиIV аср охирларида қурилган бўлиб, умилодий I аср бошларига қадар фаолият кўрсатган.

Бу шов-шувли топилма Ўзбекистон ва жаҳон илмий ҳамжамиятини, шунингдек, оммаавий ахборот воситаларини бефарқ қолдирмади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида “Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизциялар чорраҳасида: империя, дин, маданият” мавзусидаги медиа-ҳафталик доирасида ўтадиган “Ўзбекистон маданиятлар чорраҳасида” мавзусида ўтадиган археология конференциясида Э.Ртвеладзе бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан олиб борилган кенг кўламли ишларнинг натижалари эълон қилинади, шунингдек, Кампиртепа айнан Окс Искандарияси экани жамоатчиликка маълум қилинади.

Қайд этиш ўринлики, олимларнинг бу кашфиёти Ўзбекистонда туризм тармоғини ривожлантириш ва бутун дунёдан сайёҳларни юртимизга жалб қилишга сезиларли туртки беради.

«Бу Ўзбекистонда тарих ва археология фани ривожида катта янгилик бўлди. Ўйлаймизки, бу ўзига хос янгилик ёшларимизни ватанимиз ўтмишига, маданий меросимизга бўлган қизиқишини янада оширади” – деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мазкур анжуман давомида.

Шунингдек, у мазкур беқиёс ҳудудни тарғиб этиш, шунингдек бу обидани сақлаб қолиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилишини таъкидлади.

«Ёдгорликни туристлар бориб кўриши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида тегишли инфратузилма ишлаб чиқилади” – деди Абдухакимов.

Мазкур шаҳарчада олиб борилган қазилмалар ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзе ҳикоя қилиб берди:

«Кампиртепа шаҳарчаси Амударё водийсини Термиздан Калифга қадар тадқиқи қилиш асносида 1979 йилда очилган эди. Ўшанда жазирама иссиқ бўлганди. Бу топилма менда катта таассурот қолдирди. Шаҳарча кичкина ва ихчам эди. Биз Амударё ўзанига туташ жойда қадимги юнон ибодатхонаси, дарвоза ва айвон қолдирқларини топдик.Бу ерда Эллин даврига оид илк кулолчилик намуналарини ҳам топган эдик” – дейди Э.Ртведалзе.

Олимнинг таъкидлашича, у ўз тахминларини ошкор қилишдан аввал ўн йиллар давомида илмийизланишлар олиб борган. Аммо, бу гал олим ўз тахминини қатъий ишонч билан таъкидламоқда. Унинг айтишича, юнон тарихчиси ва географи Птолемей асарларида тилга олинган Окс Исканларияси айнан Сурхондарё вилояти ҳудудидаги Кампиртепа экани шубҳасиз.

Археологик маълумотлар орасида бу фаразни тасдиқловчи далиллар кўп: дарё қирғоғидаги бу порт-шаҳарнинг ғарбдан шарққа томон 400 метрга чўзигани, шаҳарсозлик тизими ривожлангани, қалъа ва дарвозалар, кўчалар ва ибодатхоналар, аслаҳалар ва хазиналар сақланадиган хоналар, мақбара ва бандаргоҳ, кемалар тўхтайдиган пристань, соҳилдаги маёқ, савдо шаҳобчалапри ва ҳунармандчилик (кулолчилик)устахоналаринингмавжудлиги шундан дарак беради.

«Бу ўта ноёб ва ажойиб кашфиёт юртимизда туризм ривожига хизмат қилиши баробарида, ёшларимизни Ўзбекистоннинг бой тарихига бўлган қизиқишини оширади”, - дейди Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш, ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов

Қайд этиш лозимки, “Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизциялар чорраҳасида: империя, дин, маданият” мавзусидаги медиа-ҳафталик доирасида Ўзбекистон илм-фани тарихида илк бор Окс Искандарияси инсталяцияси 3D форматида намойиши қилинади. Бунда қадимги шаҳарчанинг асл ва тўлиқ қиёфаси томошабинлар кўз ўнгида намоён бўлади ва улар ушбу археологи ёдгорликнинг ўтмишдаги ҳолатини кўришга муваффақ бўладилар.

Шунингдек, кенг жамоатчиликни қадимги обидаар тарихи ва маданияти билан таништириш, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш мақсадида“Окс Искандарияси ва Кушонлар: сулола, халқ, ёзув” чўнтак китобчаси ҳам нашр қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1